Молия вазири ўринбосари Абдумухтор Эргашев бошқа ишга ўтганлиги муносабати лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
У ушбу лавозимни 2019 йилнинг сентябридан буён эгаллаб келган ва агросаноат мажмуаси масалаларига жавоб берган.
Абдумухтор Эргашев (1977 йилда туғилган) 2000 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2009 йилда эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У турли йилларда қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари (2018—2019), қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи (2017—2018), Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш шўъбаси фермерликни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси (2010—2017) ва бошқа лавозимларни эгаллаган.
2020 йилнинг ноябрида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга дон етиштириш харажатларини молиялаштиришда Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиш ва сарфлашнинг қонунийлигини текшириш тўғрисида сўров юборганди.
Бундан ташқари, Молия вазирлиги мансабдор шахслари, жумладан, вазир ўринбосари Абдумухтор Эргашевнинг қонунбузилиш ҳолатларига алоқадорлигини текшириш режалаштирилганди. Текширув натижалари эълон қилинмаган.