Қозоғистонда 12 декабрь ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 140 минг кишидан ошди. Бу ҳақда мамлакат коронавирусга қарши курашиш тезкор штаби хабар берди.
Маълумотларга кўра, мамлакатда ҳозирга қадар COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 140 784 нафарга етган, уларнинг 123 729 нафари соғайган, 2088 киши вафот этган. Шунингдек, 1 августдан буён Қозоғистонда 43 773 кишида пневмония аниқланган бўлиб, уларнинг 463 нафари вафот этган.
Коронавирусга чалиниш бўйича ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:
- Олмаота шаҳри — 16 898;
- Нур-Султон шаҳри — 16 979;
- Атирау вилояти — 11 999;
- Қарағанда вилояти — 11 417;
- Шарқий Қозоғистон вилояти — 17 655;
- Ғарбий Қозоғистон вилояти — 8485;
- Чимкент шаҳри — 5431;
- Олмаота вилояти — 6117;
- Жамбил вилояти — 4646;
- Шимолий Қозоғистон — 7374;
- Павлодар вилояти — 7581;
- Костанай вилояти — 6248;
- Ақмўла вилояти — 6064;
- Туркистон вилояти — 3533;
- Манғистов вилояти — 3486;
- Қизилўрда вилояти — 3311;
- Ақтўбе вилояти — 3560.
Мавзуга доир: Қозоғистонда 22 декабрдан Россиянинг «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Ўтган бир сутка ичида коронавирусга чалиниш бўйича ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:
- Бишкек — 112;
- Чуй вилояти — 93;
- Ўш вилояти — 14;
- Жалолобод вилояти — 35;
- Иссиқкўл вилояти — 58;
- Ўш шаҳри — 4;
- Боткен вилояти — 17;
- Норин вилояти — 2;
- Талас вилояти — 6.
Бутун мамлакатда ҳозирга қадар коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 48 826 кишига етган.
Беморларнинг 38 266 нафари соғайган бўлса, 1949 киши вирус асоратлари оқибатида вафот этган.
Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар давлат марказларида 160 161 марта коронавирусга тест олинган.
Мавзуга доир: Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 70 миллиондан ошди
Ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 42 кишида коронавирус аниқланган.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирга қадар Тожикистонда 88 киши COVID-19 қурбонига айланган. Ҳозирга қадар мамлакатда 12 052 киши соғайган.
Мавзуга доир: ЖССТ мажбурий вакцинацияга қарши чиқди
Мамлакатда ҳозирга қадар 72 084 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалган ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистонда 2115 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)