Wealth-X консалтинг компанияси таҳлилчилари 2019 йилда бойлиги бир неча миллиард доллар деб баҳоланган, энг кўп одам яшаган шаҳарлар номини маълум қилди. Миллиардерлар энг яхши кўрадиган шаҳар Нью-Йорк бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Маълум қилинишича, Нью-Йоркда 2019 йилда 113 нафар миллиардер яшаган. Миллиардерлар орасида оммабоплик бўйича кейинги ўринлардан Гонконг (96 киши), Сан-Франциско (77 киши), Москва (73 киши) ва Лондон (66 киши) жой олган.
Шунингдек, Хитой пойтахти Пекинда 57 нафар, Сингапурда 45 нафар, Лос-Анжелесда 44 нафар, Дубайда 35 нафар, Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида 33 нафар, Истанбул ва Ханчжоуда 32 нафардан ва Токиода 30 нафар миллиардер яшайди.
Аввалроқ Wealth-X компанияси дунёда миллиардерлар сони ва уларнинг умумий бойлиги 2019 йилда рекорд даражада ошганини маълум қилганди.