Санкт-Петербург метросидаги теракт ҳақидаги иш бўйича айбланувчилар судда қоғоз варақларига «Бизни оёғимиздан чалишди», «Биз айбдор эмасмиз», «Ҳали кўрасиз, бизга қарши ҳеч нарса йўқ!» деган гапларни ёзди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Иш фигурантлари варақларни танаффус чоғида «аквариум» шишасига тираб турди. Аммо акция суд нозирлари томонидан тезликда тўхтатилган.
Петербург метросидаги теракт ҳақидаги иш бўйича 11 киши судланмоқда, улар террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этишда, терактда, террорчилик фаолиятига кўмаклашишда, портловчи қурилмаларни ноқонуний тайёрлаш ва айлантиришда айбланмоқда.
Судланувчилар айбига иқрор бўлмаяпти, уларнинг баъзилари Федерал хавфсизлик хизмати томонидан қийноқларга дучор бўлгани ва далиллар сохта эканлигини таъкидламоқда.