Подмосковьеда микроавтобуснинг автоҳалокатга учраши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Хабарда айтилишича, жабрланганлар орасида ёш бола ҳам бор.
Дастлабки маълумотларга кўра ЙТҲда микроавтобус айбдор деб топилмоқда. Микроавтобус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасини бузиб, фурага келиб урилган.