Хуан Гуайдо қонуний президент Мадурони ағдаришга уринишда ва мамлакатни тарк этиш тақиқини бузишда айбланмоқда, деб хабар берди «Вести.ru».
Бу ҳақда парламентнинг қонунчилик бўйича комиссияси раҳбари Жулио Гарсия Серпа маълум қилган. У судлов тегишли далиллар асосида қарор қабул қилишини ва Гуайдо ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини айтган.
Хабарда айтилишича, Гуайдонинг ўзини «президент» деб эълон қилганлиги иши бўйича Венесуэла Бош прокурори ва Олий суд шуғулланади.