Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ИИБга 9 октябрь куни фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожааат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
2017 йил 5 июль куни Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.Ғ. «Дадил» тор кўчасида яшовчи З.С.нинг уйи олдида унга авария ҳолатида бўлган Lacetti русумли автомобилни 6000 АҚШ долларига сотади. Бироқ шу кунга қадар машинани нотариал тарзда З.С.нинг номига расмийлаштириб бермай, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
А.Ғ. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.