2001 йилда Ўзбекистон жиноий қонунчилигида ярашув институти жорий қилинди, деб ёзади «Правда Востока» газетаси. Ўша йилнинг ўзидаёқ судлар томонидан ушбу инсонпарварлик тамойилининг қўлланилиши ҳоллари 1100 тани ташкил қилди. 2013 йилга келиб эса ушбу кўрсаткич ўн баравар ошди ва 12 100 тага етди.
Ярашув институти ташкил қилинганидан буён у 155 600 фуқарога нисбатан қўлланилди. Институт имкониятлари жами 60 турдаги жиноятларга нисбатан фойдаланилиши мумкин.
Бироқ оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланиб, жазо муддатини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашув институти орқали жиноий жавобгарликдан озод этилмайди.