Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига келди, дея хабар бермоқда ЎзА.
МДҲ саммитининг асосий воқеалари 10 октябрь куни бўлади.
Президент Ислом Каримов анъанага мувофиқ давлат раҳбарларининг тор доирада ва кенгайтирилган таркибда ўтказиладиган учрашувларида иштирок этади. Саммит кун тартибидан Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокамаси ўрин олган.
Мажлис якунида МДҲ доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмоқда.