Тошкент
USD:

--

RUB:

--

EUR:

--

Яхши янгиликлар:

Ўзбекча
  • Ўзбекистон
    • Тошкент ш.
    • Қорақалпоғистон
    • Aндижон
    • Фарғона
    • Наманган
    • Самарқанд
    • Бухоро
    • Хоразм
    • Сурхондарё
    • Қашқадарё
    • Жиззах
    • Сирдарё
    • Тошкент вилояти
    • Навоий
    • Об-ҳаво
    • Меҳридарё
    • Бошқалар
  • Марказий Осиё
    • Қирғизистон
    • Қозоғистон
    • Туркманистон
    • Тожикистон
    • Афгонистон
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
    • Кино
    • Китоб
    • Мусиқа
    • Шоу-бизнес
      • Фарзанд
      • Гўзаллик
      • Карьера
      • Маслаҳатлар
      • Мода
      • Рецептлар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
  • Спорт
    • Футбол
    • UFC
    • Бокс
  • Лайфстайл
    • Аёллар саҳифаси
    • Технологиялар
    • Авто
    • Қўзиқорин
    • Саёҳат
    • Саломатлик
    • Таълим
      • Абитуриент
      • Инглиз тилини ўрганамиз!

Обуна нархи:

25 000 сўм /ой

Кабинет

News cover

Путин Украинага қарши йирик ҳужумга тайёрланмоқда

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларни чўзиб, бу орада фронтда янги ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда вазиятдан хабардор одамлар Блоомберг агентлигига хабар берди.

Европа давлатлари ва Украина прогнозларига кўра, Россия армияси Покровск атрофида йирик ҳужум бошлаши мумкин. Рус қўшинлари бу шаҳарни бир йилдан ортиқ вақт давомида эгаллай олмаяпти. Ўтган ҳафта ўтказилган Украина бўйича музокараларда Германия ва Франция расмийлари Россиянинг Покровск яқинида куч тўплаётганини муҳокама қилган. 29 август куни эса президент Владимир Зеленский Россия бу ҳудудга 100 минг аскар юборганини маълум қилди.

Покровск — Украина Қуролли кучларининг Донбасдаги бўлинмаларини таъминлайдиган муҳим транспорт маркази. Агар шаҳар қуласа, бу Россия қўшинларига Донецк вилоятининг Украина назоратида қолаётган сўнгги йирик шаҳарлари — Словянск ва Краматорскка йўл очиб бериши мумкин. Россия қўшинлари 202 -йил августсентябр ойларидаёқ Покровскка 810 км масофага яқинлашган, бироқ уни қўлга киритолмаган. Жорий йилда эса шаҳарни ўраб олишга уринмоқда.

Август ўрталарида Россия қўшинлари Покровск шимолида Украина мудофаасининг янги чизиғини ёриб ўтиб, Доброполе яқинида 10 км олдинга силжиди. Аммо махсус юборилган Украина қисмлари бу ҳужумни тезда тўхтатди. Путиннинг ёзги ҳужуми сезиларли натижа бермади: майавгуст ойларида Россия атиги 2 033 квадрат км ҳудудни эгаллади, бу эса Украина умумий майдонининг 0,3 фоизини ташкил этади.

Путиннинг урушни тез орада тугатишидан дарак йўқлиги сабабли Украина ва унинг иттифоқчилари армияни кучайтиришга киришган. Германия канслери Фридрих Мерц буни биз бера оладиган энг муҳим хавфсизлик кафолати деб атаган. Ҳозир асосий эътибор Европа томонидан молиялаштириладиган Америка қуролларини сотиб олишга қаратилган. Ойига тахминан 1 миллиард долларлик қурол сотиб олиш режалаштирилган. Ўтган ҳафта АҚШ зарба масофаси 450 километргача бўлган 3 350 та ракетани сотишга розилик берди. Битим қиймати 825 миллион долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, Украинада янги турдаги қуроллар ҳам фаол ишлаб чиқилмоқда. Улар орасида 3 000 км масофага учадиган “Фламинго” қанотли ракетаси ва дронлар гуруҳини бошқариш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш технологияси бор.
16:02 / 04.09.2025

News cover

“Пойтахт банк”ка янги раҳбар тайинланди

Пойтахт банк бошқарув раиси вазифасини вақтинча баржариш Аброр Турғунов зиммасига юклатилди. Бу маълумот Корпоратив ахборот ягона порталида келтирилган.

Янги лавозимда у Дўстбой Абжалов ўрнини эгаллади. Ушбу банкда раҳбарият алмашинуви Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган тижорат банклари, микромолия ва суғурта ташкилотлари билан очиқ мулоқотдан бир ой ўтиб юз берди.

 

Фото: Пойтахт банк

Ўша тадбирда Дустбой Абжалов ўзини Пойтахт банк бошқаруви раиси сифатида таништириб савол берганди. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев эса унинг фақат вақтинча раҳбар эканини эслатганди.

 

Фото: Ташкент Интернатионал университй
Аброр Турғунов 1983-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2013-йилда Банк-молия академиясини тугатган. 2005-йилдан банк тизимидаги тажрибага эга. 2024-йил июнидан буён Пойтахт банк раиси ўринбосари вазифасини бажариб келган. 
14:04 / 04.09.2025

News cover

Сенат китоб ўқиган маҳкумнинг жазоси 3 кунга қисқартирилишини белгиловчи қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун маъқулланди.

Қонунга мувофиқ, эндиликда маҳкумлар тузалиш йўлига ўтган тақдирда уларнинг жазони ўташ муддати қисқартирилади.

Хусусан, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланган рўйхатдаги китобларни ўқиб, билимини имтиҳон орқали тасдиқлаган ҳар бир маҳкумнинг жазоси 3 кунга қисқартирилади. Бу тартиб бир йил давомида энг кўпи билан 30 кунгача қўлланади.

Мазкур норма жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиниши мумкин бўлган маҳкумларга (умрбод озодликдан маҳрум этилганлардан ташқари) татбиқ этилади.

Қонун амалда ҳозирда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган 13,5 мингдан ортиқ маҳкумга татбиқ этилади.

Бу бўйича қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг февралдаги мажлисида муҳокама қилинган эди. Унда Унда қонунчиликка илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, жамият турмуш қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини рағбатлантиришга қаратилган нормаларни киритиш зарурати мавжудлиги таъкидланган
13:27 / 04.09.2025

News cover

Енди у мудроқ аждар эмас. Хитой дунёга қандай қуролларини кўрсатди?

2019-йилдан буён илк бор Хитой марказида қуролли кучларнинг йирик контингенти пайдо бўлди. Ўшанда мамлакат ташкил этилганининг 70 йиллиги нишонланган эди. Бу сафарги парадга Иккинчи Жаҳон урушида Япония империяси устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги сабаб бўлди. Унга қуролли кучларнинг турли бўғинларида хизмат қилувчи тахминан 45 минг аскар, 600 га яқин техникалар ҳамда самолётлар жалб этилди.

Мамлакат бир кун олдин мамлакат ШҲТ саммитига мезбонлик қилгани боис парадда хорижлик меҳмонлар кўп бўлди. Хитой расмийларининг маълум қилишича, жараённи 26 та давлат етакчилари кузатган. Бу эса Пекинга ўзининг тобора куч йиғаётган мушаклари билан мақтаниш, ҳарбий саноатнинг энг сўнгги ютуқларини кўрсатиш ва потенсиал харидорлар топиш имконини берди.

Хитойдаги парадни кузатиш учун Пекинда қолган дунё етакчилари
Фото: Синхуа

Парадни анъанага мувофиқ қуролли кучларнинг турли бўғинларига мансуб хизматчилар тантанавор марш билан бошлаб берди. Шундан сўнг Тянанмен майдони бўйлаб армиянинг асосий мобил платформаси ҳисобланган Донгфенг Менши зирҳли транспорт воситалари ҳаракатланди. Уларнинг ортидан эса Тypе 99 танклари эргашди.

Хитойнинг Донгфенг Менгши автомобиллари ҳамда Тйпе 99 танклари
Фото: Видеодан кадр

Янги ҳарбий техникаларни намойиш этиш учун параддан кўра қулайроқ жой йўқ. Бунга амал қилган хитойликлар Тйпе 100 танки ҳамда худди шу номдаги ўт очишни қўллаб-қувватлаш машинасини ҳам Пекин марказидан олиб ўтди. Тypе 100 нафақат Хитой, балки дунёда мавжуд барча танк намуналаридан фарқ қилади.

Боиси у янги авлодга мансуб бўлиб, экипаж минора остида ўтирмайди. Аскарлар хавфсизлигини таъминлаш учун улар алоҳида капсулага туширилган. Қолаверса, жанговар машина ракета зарбаларини қайтариш учун фаол ҳимоя тизими, экипажга жанг майдонини 360 даражада кузатиш имконини берувчи сенсорлар билан таъминланган.

 

Тypе 100 танки ҳамда унинг ўт очишни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган модели
Фото: CGTN

Тypе 100 нинг ўт очишни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган модели эса кичикроқ калибрдаги қурол ҳамда йўлдош дронга эга. Бироқ у ҳақда бошқа маълумот йўқ.

Дронлар ва унга қарши тизимлар

Хитой учувчисиз учиш қурилмалари ишлаб чиқариш ва янги лойиҳалар жорий қилиш бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланади. Парадда у ўзининг самолёт-дрон гибрид учоқлари, бошқача айтганда, масофадан бошқариладиган қирувчиларини намойиш этди.

Авиация тилида уларни Лоял ингман (содиқ ҳамроҳ) деб аташади. Улар қирувчи самолётлар билан уйғунликда учиб, хавфли миссияларни бажариши мумкин. Қолаверса, қурол-яроғларнинг бир қисмини ўзи билан олиб учиб, учувчининг самолётига босимни камайтиради.

Хитойнинг Лоял ингман дронлари


Мазкур консепция янги бўлиб, қимматли кадр ҳисобланган учувчиларни асраш, жанговар имкониятларни ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. GJ-11,FH-97 каби моделлар шулар жумласидан. Аммо парадда намойиш этилган гибрид дронларнинг қолган учтаси янги бўлиб, улар ҳақида маълумот йўқ.

Мамлакат дронлар ишлаб чиқариш билан чекланиб қолгани йўқ. Хитойлик муҳандислар уларга қарши кураш тизимлари устида ҳам фаол меҳнат қилиб келади. Рўйхатдан паст баландликда, паст тезликда учадиган таҳдидлар учун энг камхарж ечим ҳисобланган лазер қуролларини ҳам топиш мумкин. О5-А10 Ласер Менгши шулар жумласидан. У Донгфенг Менгши базасига ўрнатилган бўлиб, нишонга 10 киловатт қувватни йўналтира олади.

О5-А10 Ласер Менгши

 Фото: Видеодан кадр

О5-А50 Laser HМVZ тизими эса дастлабки моделдан кучлироқ бўлиб, 50 киловаттлик лазер қуролига эга. Бу унга нафақат кичик дронларни, балки каттароқ учувчисиз аппаратларни ҳам уриб тушириш имконини беради. Аммо бу иккисининг жанговар имкониятларини LY-1 тизими билан таққослаб бўлмайди.

Мазкур тизим 8х8 платформасига асосланган бўлиб, юқори қувватли лазер қуролдан фойдаланади. Бироқ Хитой матбуотининг ёзишича, у аслида кемалар, жумладан авиаташувчиларда қўллашга мўлжалланган. Баъзи доираларда тизимни дунёнинг энг қудратли лазер қуроли деб аташади.

LY-1 лазер тизими 
Фото: Видеодан кадр

Тийиб турувчи куч

 

Хитой парад давомида ўзининг DF-17 ҳамда YJ-21 баллистик ракеталарини намойиш этди. Аммо улар конвенсионал қуроллар бўлгани сабаб асосий эътибор ядровий ракеталарга қаратилди. Мамлакат оммавий қирғин қуролларининг мазкур тури бўйича фақат АҚШ ва Россиядан ортда қолади. Бироқ ўртадаги фарқ шиддат билан қисқармоқда.DF-61 ва DF-5 мана шу сиёсат натижасидир.

Улардан биринчиси жамоатчилик эътиборига илк бор ҳавола қилинмоқда. DF-61 қитъалараро баллистик ракета тизими бўлиб, 16 ғилдиракли платформада ҳаракатланади. Шахталардан ишга туширилувчи ракеталардан фарқли, бу уни исталган нуқтага яшириш имконини беради.

DF-61 қитъалараро баллистик ракетаси
Фото: Аустралиан

DF-61 нинг техник хусусиятлари ҳақида маълумот йўқ. Бироқ баъзи экспертлар фикрича, у DF-41 ракетасининг вориси бўлиб, 12-15 минг км масофага учиб бора олади. Бу Қўшма Штатларнинг қирғоқбўйи шаҳарларига хавф туғдиради.

DF-5 Дунфен оиласига мансуб ракеталарни ишлаб чиқишга орттирилган қимматбаҳо тажриба натижасидир. У 18-20 минг км жанговар радиусига эга. Бу дунёнинг исталган нуқтасига зарба бериш мумкин дегани. Ракета қаттиқ ёқилғида ишловчи двигател ёрдамида парвоз қилади.

Бироқ қитъалараро баллистик ракеталар ядровий ракеталарни ташишнинг ягона варианти эмас. Хитойликлар АJХ-002 сувости платформасига ҳам худди шу вазифани юкламоқчи. Бошқача айтганда, 20 метр узунликдаги ядровий торпеда портласа, тахминан 100 мегатонна қувватдаги портлаш ҳосил қилади. Солиштириш учун, Ҳиросимага ташланган атом бомба қуввати 20 килотонна эди.

 

XАJХ-002 сувости платформаси 

Парадни Хитой якунлаб берди. Хиан Ҳ-6 стратегик бомбардимончиси, КЖ-600 эрта огоҳлантириш ва ҳаво назорати самолёти, Ж-20 ҳамда Ж-35 “ бешинчи авлод қирувчилари Пекин устидан учиб ўтди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган вертолётлар эса осмонда 80 белгисини ҳосил қилди.

Хитой Япония устидан жаҳон урушида қозонилган ғалабани нишонлаб, бутун дунёга, айниқса Ғарбга сигнал юборди. Мамлакат учун хорлик асри тугагани, энди Пекин рақобатчиларини ўзи билан ҳисоблашишга мажбур қилиши ҳақида мужда берилди. Бу Қўшма Штатлар билан рақобат ҳали-бери тугамаслигига, балки кураш энди бошланганидан далолат қилади.
11:32 / 04.09.2025

News cover

Google 425 млн доллар жаримага тортилди

АҚШ федерал суди Google компаниясини фойдаланувчиларнинг махфийлигини бузганликда айблаб, 425 миллион доллар жаримага тортди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Суднинг аниқлашича, фойдаланувчилар шахсий маълумотлар кузатуви функциясини ўчирган бўлса ҳам, Google маълумотларни йиғишда давом этган. Даъво 2020-йилда берилган бўлиб, тахминан 98 миллион фойдаланувчи ва 174 миллион қурилмага тааллуқли. Дастлаб, даъвогар томон 31 миллиард доллардан ортиқ компенсация талаб қилган эди.

Google вакили BBC’га берган изоҳида тушунмовчилик бўлаётганини таъкидлаган.

Биз суд қарорини апелляцияга берамиз. Махфийлик воситалари одамларга ўз маълумотларини назорат қилиш имконини беради. Улар шахсий маълумотларни улашишни ўчириб қўйишни танласа, биз бу танловни ҳурмат қиламиз, деди компания вакилларидан бири.

Шу ҳафта Google’нинг бош компанияси Алпҳабетънинг аксияларида 9 фоизга кўтарилиш қайд этилан. Олдинроқ АҚШ адлия департаменти Google’дан Chrome браузерини сотишни талаб қилганди. Аммо, 2-сенйтабр куни суд компанияга браузерни сақлаб қолишга рухсат берган. Юқоридаги аксияларнинг ошишига ушбу қарор катта турки бўлгани айтилмоқда.

Маълумот ўрнида, Googlе реклама технологиялари бозоридаги монополияси борасида ҳам судга берилган. Апрел ойида судя Леоние Бринкема ушбу даъвони тасдилаган ва сентябр ойининг оҳирларида суд бўлиб ўтиши режалаштирилган.
11:20 / 04.09.2025

News cover

1 йилда магистр даражаси – UDEA’да янги имконият

Реклама
18:06 / 04.09.2025
Ўзбекистонда автомобиллар нархини тартибга солиш чоралари кўрилади

Ўзбекистонда автомобиллар нархини тартибга солиш чоралари кўрилади

Ўзбекистон
17:51 / 04.09.2025
БААдан халқаро қидирувда бўлган икки фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

БААдан халқаро қидирувда бўлган икки фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон
17:33 / 04.09.2025
News cover

#SonetUzStyle танлови якунланди: 500 дан ортиқ ижодий ишлар, 8 ҳафталик ижод ва бош соврин – янги Киа Сонет

Реклама
18:06 / 04.09.2025

Ўзбекистон

News cover

Ўзбекистонда автомобиллар нархини тартибга солиш чоралари кўрилади

Ишлаб чиқарувчилар, расмий ва норасмий дилерлар ўртасида автотранспорт воситаларининг нархларидаги тафовутлар таҳлил қилинади.

17:51 / 04.09.2025
News cover

БААдан халқаро қидирувда бўлган икки фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

17:33 / 04.09.2025
News cover

Қозоғистон тоғларида Ўзбекистон фуқароси дарага қулаб, ҳалок бўлди

17:00 / 04.09.2025
News cover

Наманганда фуқаро ИИБ биносида қийноққа солингани ортидан инспектор ишдан олинди

16:20 / 04.09.2025
News cover

Ўзбекистонда доллар уч кунлик пастлашдан кейин кўтарилди

16:12 / 04.09.2025

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

25 000 so‘m / ойига

Обуна сотиб олинг

Дунё

Енди у мудроқ аждар эмас. Хитой дунёга қандай қуролларини кўрсатди?

Енди у мудроқ аждар эмас. Хитой дунёга қандай қуролларини кўрсатди?

11:32 / 04.09.2025
Google 425 млн доллар жаримага тортилди

Google 425 млн доллар жаримага тортилди

11:20 / 04.09.2025
НАСА 2030 йилда одамларни Марсга юборади

НАСА 2030 йилда одамларни Марсга юборади

10:48 / 04.09.2025
Украина келишувга рози бўлмаса, Россия барча мақсадларига куч билан эришади — Путин

Украина келишувга рози бўлмаса, Россия барча мақсадларига куч билан эришади — Путин

10:41 / 04.09.2025
Блогер ҳайп учун ўзини тириклайин кўмдирди (видео)

Блогер ҳайп учун ўзини тириклайин кўмдирди (видео)

У қабр ичидан жонли эфирга чиқиб, видеони тарқатишни сўради. Ҳолат юзасидан полиция текширув бошлади.

11:45 / 04.09.2025

Дарё+

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

1946 йил октябрь ойи бошларида Ньюренбергда узоқ вақт давом этган жараёндан сўнг халқаро суд нацистлар Германияси ташқи ишлар вазири Иохим фон Риббентропга ўлим жазоси беради. Орадан икки ҳафта ўтгач, ҳукм ижро этилади ва дипломат қатл этилади. Уни дорга осиб ўлдиришади. Ўшанда у 53 ёшда эди

00:25 / 01.06.2025
Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

20:05 / 27.05.2025
Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

00:00 / 27.05.2025
Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

23:26 / 22.05.2025
Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

20:00 / 21.05.2025

Жонли

Сўнги янгиликлар

Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

18:35 / 04.09.2025

Ҳиндистонда аёлини тери ранги учун ҳақоратлаб, ёқиб юборган эркак ўлимга ҳукм қилинди

18:20 / 04.09.2025

Тўйига миллионлаб доллар сарфлаб, қисқа вақтда ажрашган машҳур юлдузлар

18:05 / 04.09.2025

Ўзбекистонда автомобиллар нархини тартибга солиш чоралари кўрилади

17:51 / 04.09.2025

“Челси”нинг икки футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

17:43 / 04.09.2025

Машҳур теглар

ДунёЎзбекистонИқтисодиётСпортПулТехнологияФутболШоу-бизнесКиноСаёҳат

Тавсиялар

Дарё FM

00:00
70%

Дарё Шортс

Лайфстайл ва Маданият

Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

Нархлар ўзгариши, аввало, премиум сегментидаги смартфонларга таъсир қилади.
18:35 / 04.09.2025
Кузда қайси витаминларни қабул қилиш керак? Мутахассислар тавсияси

Кузда қайси витаминларни қабул қилиш керак? Мутахассислар тавсияси

Витамин ва минераллар қўшимчалари ёрдамчи восита бўлиб, улар соғлом уйқу, жисмоний фаоллик ва асаб тизимини парвариш қилиш билан уйғунликда самара беради.
16:35 / 04.09.2025
iPhonе учун Crocs услубидаги янги ғилофлар тақдим этилди (фото)

iPhonе учун Crocs услубидаги янги ғилофлар тақдим этилди (фото)

12:53 / 04.09.2025
Малика Диана ўлими бўйича расмий хулосаларга зид янги тахмин илгари сурилди

Малика Диана ўлими бўйича расмий хулосаларга зид янги тахмин илгари сурилди

12:08 / 04.09.2025
“Толибон билан чой ичдим”: Америкалик йигит Афғонистон ва 118 та давлатга ёлғиз саёҳат қилди

“Толибон билан чой ичдим”: Америкалик йигит Афғонистон ва 118 та давлатга ёлғиз саёҳат қилди

11:55 / 04.09.2025
“Менга бунинг кераги йўқ”: болага ҳамма фанни ўрганиш зарурлигини қандай тушунтирса бўлади?

“Менга бунинг кераги йўқ”: болага ҳамма фанни ўрганиш зарурлигини қандай тушунтирса бўлади?

11:14 / 04.09.2025

Спорт

“Челси”нинг икки футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

“Челси”нинг икки футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

17:43 / 04.09.2025
“Челси” футболчиси машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилди

“Челси” футболчиси машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилди

16:14 / 04.09.2025
“Барселона” ва “Арсенал” Бразилия терма жамоаси футболчисига даъвогарлик қилмоқда

“Барселона” ва “Арсенал” Бразилия терма жамоаси футболчисига даъвогарлик қилмоқда

15:00 / 04.09.2025
Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди — манба

Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди — манба

13:11 / 04.09.2025
“Барселона“ “Манчестер Юнайтед” футболчисини сотиб олади

“Барселона“ “Манчестер Юнайтед” футболчисини сотиб олади

12:11 / 04.09.2025

Авто

“Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

20:05 / 24.08.2025

Tesla олти ўриндиқли янги кроссоверни тақдим этди (фото)

01:30 / 21.08.2025

Аёллар учун машиналар: Қизлар севиб ҳайдайдиган 7 та автомобиль

20:30 / 20.08.2025

Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин 

03:35 / 19.08.2025

Видеолар

News cover

Андижонда икки йигит "самосуд" қилинди

News cover

Путин Россияда сафарбарликнинг иккинчи тўлқини ўтказилмаслигини ваъда қилди

News cover

Байден АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчиликларни тан олди

News cover

АҚШ Исроилдан Ғазодаги урушни йил охиригача тугатишни сўради

News cover

Ўзбекистон энергетикаси аномал совуққа тайёрми? Вазир билан эксклюзив интервью

Пул

Ўзбекистонда доллар уч кунлик пастлашдан кейин кўтарилди

Ўзбекистонда доллар уч кунлик пастлашдан кейин кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 5 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
16:12 / 04.09.2025

Банкларда кредит ажратиш бўйича коррупсия хавфи юқори — Марказий банк

17:48 / 03.09.2025

Маркетологлар ҳийласи: кўпроқ харажат қилишга ундайдиган айёрона усуллар

16:22 / 03.09.2025

Ўзбекистонда доллар курси қаторасига учинчи кун тушди

16:11 / 03.09.2025

Шоу-бизнес

Тўйига миллионлаб доллар сарфлаб, қисқа вақтда ажрашган машҳур юлдузлар

Тўйига миллионлаб доллар сарфлаб, қисқа вақтда ажрашган машҳур юлдузлар

Энг қисқа никоҳ ва энг кўп сарфланган маблағ учун мукофот бўлганда, Ким Кардашян ва Крис Хамфрис шубҳасиз ғолиб бўларди.

18:05 / 04.09.2025

“Гўё музлатиб қўйилгандек”. Йиллар давомида умуман ўзгармайдиган машҳурлар

13:41 / 04.09.2025

Малика Диана ўлими бўйича расмий хулосаларга зид янги тахмин илгари сурилди

12:08 / 04.09.2025

Инстаграм: қўшиқ ўғриларидан ранжиган Юлдуз Турдиева, қайинсинглисига қимматбаҳо совға берган Азода, машинасини қириб олган Феруза Норматова

10:25 / 04.09.2025

Китоб

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025

Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

13:51 / 31.07.2025

Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

22:25 / 12.06.2025

Таълим

“Менга бунинг кераги йўқ”: болага ҳамма фанни ўрганиш зарурлигини қандай тушунтирса бўлади?

“Менга бунинг кераги йўқ”: болага ҳамма фанни ўрганиш зарурлигини қандай тушунтирса бўлади?

11:14 / 04.09.2025

Болани мактабга тайёрлаш: фарзандингиздаги стрессни енгиллаштириш бўйича 7 тавсия

19:05 / 03.09.2025

Куз нафаси: салқин кунларда томоша қилиш учун илиқлик бахш этувчи филмлар

17:10 / 03.09.2025

Сайёҳат

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025

Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди 

21:55 / 02.08.2025

Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган? 

19:55 / 02.08.2025
  • Интернет-нашр
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

“Дарё” интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санада 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган. Матнли материалларни тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга “daryo.uz” сайтига гиперхавола мавжуд бўлган ва/ёки “Дарё” интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади.

Хато топдингизми? Ctrl+Enter ни босинг

18+ - Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин.

Электрон манзил: info@daryo.uz

© «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

Ишлаб чиқувчи: Online Service Group

Бош саҳифа

Тавсиялар

Меню

Видеолар

Дарё FM

Меню

Яхши янгиликлар:

  • Ўзбекистон
  • Марказий Осиё
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Спорт
  • Лайфстайл

Теглар

Дарё ҳақида
  • Интернет-нашр
  • Таҳририят
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг

Дарё.уз да реклама беринг

Реклама бериш

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

Обуна бўлиш

25 000 сўм ойига

Ижтимоий тармоқлар:

Тавсиялар

Юкланмоқда...