Исроил Қатарга тарихда илк бор ракета зарбаларини йўллади. Энди нима бўлади?
Исроил Қатар пойтахти Доҳага зарбалар берди. Ҳужум нишони — ҲАМАС раҳбарияти. Қатар буни халқаро ҳуқуқларнинг бузилиши деб атади. Фаластин гуруҳи ҳужум оқибатида беш киши, жумладан, ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги раҳбари Ҳалил ал-Ҳайянинг ўғли ҳалок бўлганини маълум қилди. Бироқ ҲАМАС раҳбарияти ҳозирча ҳеч қандай баёнот билан чиқмади.
Мусулмон давлатлар ҳужумни қораламоқда.