• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Magic City’нинг инвестори яна ўзгарди. Унинг янги эгаси ҳам аввалги улушдор билан бир манзилда жойлашган

    Рақобат қўмитаси Magic City’нинг инвестор компаниясидаги улушни ўтказишни маъқуллади. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги/ Юрий Корсунсев

    Маълум қилинишича, “Хонадон таомлар” МЧЖнинг Stargate Systems МЧЖнинг 86,2 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилган.

    Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинган ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинган.

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Stargate Systems МЧЖ кўнгилочар ва дам олиш боғлари фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади. Компаниянинг устав капитали 426,94 млрд сўмни ташкил этиб, айни пайтда унинг 86,2 фоизи 2019 йилда ташкил этилган “Таshkent Aquarium”га тегишли. Қолган 13,8 фоизига президентнинг собиқ маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитовнинг (Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қудаси) ўғли Алишер Абдужабарович Абдувоҳитов эгалик қилади. У бир вақтнинг ўзида устав фонди 57,04 млрд сўмга тенг бўлган “Ташкент Aquaриум”нинг ягона мулкдори ҳисобланади.

    Скриншот: registr.stat.uz

    2023 йилнинг 27 декабрь куни ташкил этилган “Хонадон таомлари” ресторан ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш хизматларини кўрсатиш соҳасида фаолият юритади. 50 млн сўмлик устав капиталига эга компаниянинг ягона таъсисчиси Муҳамадиев Фирдавс Файзуллоевич, раҳбари эса Абдумажидов Бекзод Музаффаровчи ҳисобланади.

    Эътиборлиси, юқоридаги барча компаниялар Чилонзор тумани, “Бешёғоч” МФЙ, Олмазор даҳаси, 183-А уйда жойлашган.

    Бундан кўриниб турибдики, Magic Cityънинг мулкдори фақат ҳужжатлардагина ўзгарган бўлиши мумкин.  

    Magic City истироҳат боғи Миллий боғ ҳудудида 2021 йил июнь ойида очилган. Лойиҳа инвестори Akfa таркибига кирувчи Stargate Systems бўлган. Компания Миллий боғнинг 20,79 гектар бўлган боғ ҳудудини 49 йилга ижарага олган.

    Ўтган йилнинг бошида Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими ва тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг 7 та компанияси, жумладан, Magic City парки ва Mediapark техника дўконлари тармоғини сотганини билдирганди.

    Рақобат қўмитаси хабари юзасидан иқтисодчи Отабек Бакиров 8 йил давомида учинчи марта Stargate Systems МЧЖнинг улушдори ўзгараётгани юзасидан ўз муносабатини билдириб, саволларни ўртага ташлади.

    “Албатта, бу битим ортидан Magic City операторининг ҳақиқий бенефициарлари яна ўзгармоқдами ёки йўқми, чуқурроқ ўрганишсиз бир нима дейиш қийин.

    Лекин аниқки, 8 йил аввал давлатдан Миллий боғнинг қарийб 21 гектарини олиб эгаллаган ва қатор мажбуриятлар олган инвестор энди бутунлай бошқа. Де юре ва де-факто бошқа инвестор. Биринчи “инвестор” отнинг устида бўлиб улушини сотди, кетди, кейин иккинчиси келди, энди учинчиси.

    Табиийки, савол туғилади, давлат билан хусусий шериклик ёки бошқа мақомда битим тузилганда битим тузган субъектнинг бенефициари, акциядори, улушдори ўзгармаслиги ёки давлатнинг розилиги қоидаси бўлиши керак эмасми? 

    Узоққа бормайлик, оддий кредит ёки қарз ажратилаётганда ҳам қарздорнинг таъсисчилари ёки акциядорларни кредиторнинг розилигисиз ўзгартирилмаслиги талаби темир қоида ҳисобланади.

    Ўзбекистонда “хусусийлаштириш”дан тортиб “давлат хусусий шериклик” дейилган янги кўзбўямачиликларгача триллионлаб қийматдаги активлар билан битим тузилаётганда эса давлатнинг, демакки, халқнинг оддий манфаатлари мантиғи унутиб қолдирилади.

    Ҳеч бўлмаганда, таъсисчи, акциядор ўзгариши билан аввалбошда келишилган имтиёз ва преференсиялар бекор бўлиши ёки янги музокаралар асосида тўловлар кўриб чиқилиши тамойиллари амал қилмайди.

    Рақобат қўмитаси шунақа “қўшилиш ва сотилиш” битимларига рухсат беришда, вақти-вақти билан шу ҳимоя мантиғини ёдга солиб турса бўларди” дейди иқтисодчи.

    18 март, 15:45   Изоҳ (0)   1629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ортиқхўжаев#Magic City#инвестор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Тошкентдаги Миллий боғ ўрнида қурилган аттракционлар паркидаги мушакбозлик

    01.06.2021, 10:22

    “Қўйлиқ” деҳқон бозори фаолияти расман тугатилди

    13.03.2024, 20:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” “Интер” ҳимоячиси билан музокара бошлади

    Спорт | 6 июл, 18:57

    “Хитой Россиядан НАТОга ҳужум қилишни сўраши мумкин” — Марк Рютте

    Дунё | 6 июл, 18:55

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади

    Дунё | 6 июл, 18:07

    Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

    Дунё | 6 июл, 17:10

    Илон Маск ўзининг “Америка” партиясини тузди

    Дунё | 6 июл, 16:35

    “Манчестер Юнайтед” “Челси” футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда

    Спорт | 6 июл, 16:16

    Техасда даҳшатли сув тошқини: 51 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 6 июл, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.