• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Эркакларнинг, оталарнинг жамиятдаги ролини қайта кўриб чиқишимиз керак” — Алишер Қодиров билан суҳбат

    “Миллий тикланиш” партияси етакчисига кўра, бугун эркак оила устуни, фарзандлар учун намуна экани унутилиб, барча муаммолар эркаклар ва оталар билан боғлиқ ҳолда кўриляпти. Шунинг учун ҳам Оталар кунини белгилаш ва бу орқали оталарнинг мавқеини кўтариш зарурати юзага келмоқда.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мақоласида Оталар кунининг аҳамияти, фарзанд тарбиясида ва умуман жамият ривожида оталарнинг тутган ўрни ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирган. “Дарё” мухбири муаллиф билан мақолага туртки бўлган омиллар ва ахлоқ тарбиясига оид тенденциялар ҳақида суҳбатлашди.

    — Мақолада шундай сўзлар бор: “Оталар тоғ бўларди. Бугун зўравон, номуссиз, алиментдан қочиб юрадиган, хотинбоз ва ҳоказо...”. Айтинг-чи, бундай ҳолатлар тобора оммавий тус оляптими ёки “битта ҳолат ҳам жамият учун кўп” деган фикрдан келиб чиқдингизми?

    — Биз сўнгги пайтларда оталик институтини жуда ҳам қоралаб юбордик. Тўғри, бундай муммога дуч келмайдиган жамиятнинг ўзи йўқ. Лекин, афсуски, мана шунга ўхшаш салбий ҳолатларни оммалаштиришга уринишга гувоҳ бўляпмиз. Сўнгги йилларда кузатилаётган тенденцияларга қарасак, аёлларга, фарзандларга нисбатан зўравонлик бўляпти ва бу зўравонликни эркаклар амалга оширяпти, деган тушунча оммалашиб бормоқда. Яъни “барча адолатсизликлар аёллар ва болаларга нисбатан содир этиляпти, эркакларга нисбатан эмас, бор ёмонликларнинг сабабчиси эркаклар” каби нотўғри қарашларнинг тарқалиши оқибатида биз эркакни қора рангда тасвирлаяпмиз. Эркак оила устуни эканлигини, эркак фарзандлар учун намуна эканлигини, жамиятдаги муаммоларни бартараф этувчи шахс эканлигини унутиб, барча муаммолар эркаклар ва оталарга боғлиқ ҳолда кўриляпти. Мен шу ҳолатга эътироз билдирмоқчи бўлдим.

    — Ота ўз фарзандларига аввало шахсий намунаси билан тарбия беради. Рўзғорни таъминлаш, аёлига гул совға қилиш, оила шаънини ҳимоя қилиш — булар ҳаммаси шахсий намуна асосида амалга ошириладиган ишлар. Лекин биз оталарни бу имкониятдан маҳрум қилиб қўймаяпмизми? Қайси маънодаки, оталар ойлаб чет элларда ишлашга мажбур, фарзандлар эса отасиз ўсяпти?

    — Инсоният борки, отанинг ўрни ва қадри бор. Оила бутун жамиятнинг ва инсониятнинг шаклланиши учун драйвер — ҳаракатлантирувчи куч сифатида муҳим институт ҳисобланади. Бинобарин, оилани отасиз тасаввур қилиш нотўғри. Бироқ бугун “ривожланган дунё” оилани отасиз тасаввур қилишни бошлади. Оила отасиз яшаши мумкинлигини баралла гапиряпти ва ўзича исботлаяпти. Феминистик ҳаракатлар аёлларга эркакларнинг керак эмаслиги, фарзандларни отасиз вояга етказиш мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни тарқатмоқда. Бу бизнинг тушунчамиздаги “бутун оила”, яъни отанинг ўз ўрни ва онанинг ўз ўрнини белгилайдиган ҳамда фарзанд учун ҳам отанинг, ҳам онанинг нақадар зарур эканлигини таъкидлайдиган ва тасдиқлайдиган маданиятимизга нисбатан хорижда “отасиз оила бўлиши мумкин” қабилидаги ғояларнинг босими кучайиб бораётганини кўрсатади.

    Аёлининг фаровонлигини таъминлайдиган, фарзанд учун ибрат бўладиган, оила шаъни учун тоғдек туриб берадиган ва ватанни ҳимоя қиладиган эркак образи қаттиқ силкитилмоқда. Бизнинг жамиятимизга ҳам бу ўзининг муайян таъсири билан кириб келяпти. Бундай шароитда биз ўз оила маданиятимизни ва қадриятларимизни заифлаштирмаслигимиз керак. Ҳақиқий ота образини шакллантиришимиз лозим. Ҳар қандай вазиятда ҳам эркакнинг, отанинг оҳорини тўкмаслигимиз керак.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    — Мақолада ёзилганидек, бугун мактабларда эркак ўқитувчилар жуда кам. Гап фақат маошда эмас, назаримда. Эркак ўқитувчи қаттиққўллик қилади, гапини ўтказади, бироқ ота-она келиб ўқитувчини дўппослагандан кейин “жамиятнинг ўзига эркак ўқитувчи керак эмас экан”, деган хулоса келиб чиқмайдими?

    Кўпгина муаммоларнинг асл моҳияти — жамиятда яққол кўриниб турган масалаларни ечишда ҳамфикр бўла олмаётганимизда. Жамиятнинг иккига бўлинган ҳолда бир тўхтамга кела олмаслиги ҳам бугун Ўзбекистонга хос муаммолардан бири. Шунга ўхшаш ҳолат оталик институти билан боғлиқ. Бугунги кунда боғча ва мактабларга эътибор қаратяпмиз. Аммо боғчаларимизда эркакнинг роли умуман йўқ. Мисол учун, Япониянинг боғча тизимига эътибор қаратадиган бўлсак, у ерда эркакларга устуворлик берилади. Негаки, айнан боғча ёшида интизомга ўргатиш муҳим экани эътироф этилади. Мактабдаги таълим жараёнида ҳам интизом ниҳоятда зарур. Боланинг эркинлигини таъминлаш, ўйнаб-кулиши учун вақт ажратиш керак, аммо дарс тайёрлаш, вазифаларга нисбатан масъулиятли бўлишини таъминлаш эркак ўқитувчиларни тақозо этади. Боғча ва мактаб ҳақида гапираяпмиз-у, лекин асосий муаммо бундан ҳам чуқурроқда, яъни оилада. Оиладаги отани йўқотяпмиз.

    Муаммоларнинг барчаси ота оилада ўз вазифасини бажариш учун қилаётган саъй-ҳаракатлар жамият томонидан қўллаб-қувватланмаётгани билан боғлиқ. Бизнинг қадриятларимизга зид бўлган европача “ёлғиз оилалар”, “эркин аёл”, “фаол аёл”, “аёл эркакциз бемалол оилани бошқара олади” каби фикрлар жуда кенг тарқатиляпти, қўллаб-қувватланяпти. Гўёки аёлнинг муаммосига ҳам эркак сабабчи, жамиятдаги муамоларга ҳам эркак сабабчи... Мана шундай кенг тарқатилаётган ва қўллаб-қувватланаётган фикр жамиятда эркакнинг ролини заифлаштириб юборяпти. Оқибатда ажрашишлар кўпайиб бормоқда. Бунинг олдини олиш учун “боғча-мактаб-оила” учлиги орқали тарбия узлуксизлигини таъминлаш, тарбия жараёнида фақатгина аёллар эмас, эркакларнинг, оталарнинг ролини ҳам қайта кўриб чиқишимиз керак. Бу масалани қадриятларимиз нуқтайи назаридан тадқиқ қилсак, кўп нарса ойдинлашади.

    — Ўзбек оналари ниҳоятда хокисор, заҳматкаш, фарзанд камоли учун ҳар қандай машаққатга тайёр. Сиз мақолада “Агар оналар шавкатли фарзандлар учун ҳаловатидан воз кечмаса, отасини танимайдиган фарзандлар нафақат онаси, балки бутун жамиятни нафсига қурбон қилади”, деб ёзгансиз. Шуни кенгроқ изоҳлаб берсангиз, оналар қандай ҳаловатдан воз кечиши керак?

    — Бугунги кун оналари фарзанд туғилгандан сўнг 3-5 ой ўтгач, болани бувисига ёки бирор яқинига қолдириб, ишга чиқиб кетяпти. Бу, албатта, иқтисодий масала билан боғлиқ. Яъни оналар ўз даромадидан воз кечмаслик учун фарзандидан воз кечяпти. Бу қисқа давр ичида онага ва жамиятга нисбатан бемеҳр инсонларнинг “тарбияси” учун қўшилган ҳисса сифатида ўзимизга қайтиб келади. Ҳаловатдан кечиш нима дегани? Биз оналарни қандай тасаввур қилишимизни эслайлик. Оналар кечалари ўз ҳаловатидан кечиб, бутун меҳрини фарзандига беради. Оналар шу ишни бемалол қила олиши учун уларнинг суянчиғи оталар бўлиши керак. Аёл бемалол отага суяна олиши керак, уни нон топиш дарди қийнамаслиги лозим. Шундагина у бутун диққат-эътиборини фарзандига қарата олади.

    Ман шу “тўлиқ оила” маданияти. Шу механизм ишласа, оилага ва жамиятга меҳр бера оладиган инсон шаклланади. Кўряпсизми, ота образи қанчалик муҳимлигини? Таассуфки, бугун аёл ўта фаоллашиши натижасида фарзандга эътибор сусайди, оқибатда болалар асабийроқ бўлиб боряпти, болалар жиноятчилиги кучайди, ҳатто мактабларда қотилликлар содир этиляпти. Буларнинг бари онадан кўрилмаган меҳр оқибатларидир.

    — Шу суҳбат эълон қилингач, “Алишер Қодиров аёлларнинг ҳуқуқларини чекламоқчи, у аёлларнинг ишлашига қарши” деган фикрлар билдирилиши эҳтимолга яқин. Сиз бу каби гап-сўзларга қандай муносабат билдирган бўлар эдингиз?

    — Аёлнинг илм олиши, ишлаши ва фаол бўлиши, у олима бўлиши, бошқарувчи бўлиши — буларнинг бирортасига қарши эмасман. Лекин шуни таъкидлаб айтмоқчиманки, фарзанднинг илк гўдаклик даврини онасиз тасаввур қилиш нотўғри. Аёл фарзандли бўлгандан сўнг дастлабки 3-5 йил давомида фарзанди олдида бўлишини таъминлаш зарур, керак бўлса, қонунларимизга ҳам ўзгартиришлар киритиш лозим. Бу ерда аёлни камситиш эмас, аёлнинг табиий ва воз кечиб бўлмас вазифасини амалга ошириш учун шароит яратиш ҳақида гап кетмоқда. Ва бу жараёнда отанинг муҳим ролига аҳамият қаратиляпти. Аёл фарзанди учун зарур меҳрни берар экан, биз жамиятда асабий ва қотилликка қўл уришдан қайтмайдиган одамларни кўрмаймиз. Чунки жиноятнинг илдизи бемеҳрликка бориб тақалади. Шунингдек, фарзанд кўрган аёлларга тарбия тренингларида иштирок этиш шарти билан 3 йилгача ҳақ тўланадиган оналик таътили бериш таклифи устида ишлаяпмиз.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    — “Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур”, деб ёзгансиз. Бу қандай амалга ошади ва, умуман, сиз ўз тасаввурингиздаги ота образини чизиб-таърифлаб бера оласизми?

    — Ота, биринчи навбатда, ўз оиласи, фарзандлари ва аёли олдидаги масъулиятини англаб ета оладиган, даромадини оила фаровонлиги учун йўналтирадиган инсон. Ишсизлик, етишмовчилик... Бугунги кунда эркаклар жуда кўп муаммолар қаршисида қолди, буни тан олишимиз керак. Лекин эркак курашувчан, у табиатан жангчи. Ота деганда ўша муаммоларни енгиб ўтиб, ўз оиласини ҳимоя қилаётган инсонни тасаввур қиламан. Мана шунга интилаётган ва мана шу “жанг” ичида бўлган эркакни давлат қўллаб-қувватлаши керак. Яъни эркак образи тўғри шаклланиши лозим. Салбий мисолларни ҳадеб кўрсатаверсангиз ва уларга урғу бераверсангиз, албатта, ўз-ўзидан ёмон образ пайдо бўлаверади.

    Юқорида айтилганидек, отанинг, эркакнинг тўғри образини шакллантириб олишимиз зарур. Нима учун Оталар кунини эълон қилиш мумкин эмас? Дейлик, 8 мартда аёлларга қанчалик ҳурмат-эҳтиром кўрсатамиз... Шу сингари оталарга ва эркакларга ҳам эътибор бериладиган, уларнинг меҳнатига раҳмат айтиладиган, уларни улуғлайдиган кун бўлса, тадбирлар, ижтимоий лойиҳалар ташкил этилса, энг мушкул муаммоларни ҳал этаётган оталаримиз учун бу жуда яхши қўллаб-қувватлаш бўлар эди. Бу ўз навбатида, кўпгина инқирозларни бартараф этишда ижобий рол ўйнайди. Мен ҳозирча фақат Оталар куни ҳақида гапиряпман, лекин умуман олганда, кенг қамровли таҳлиллар ўтказилиши керак...

    20.06.2024, 16:28   Изоҳ (0)   5595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алишер Қодиров ўқишга киролмаган барча ўғил болаларни мажбурий ҳарбий хизматга жўнатишни таклиф қилди

    20.03.2024, 11:02

    “Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт”. Алишер Қодиров Россия Давлат думаси спикерига жавоб қайтарди

    14.05.2024, 10:06

    “Советофоб эканимни тан оламан” — Алишер Қодиров

    29.05.2024, 10:33

    “Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур” — Алишер Қодиров

    19.06.2024, 14:01

    Ўзбекистонда доллар курси пастлади

    20.06.2024, 16:14

    “Корея катта урушни бошидан ўтказган, харобалар ва иқтисодий муаммолар остида қолганди” — Корея элитаси мамлакат ривожини нималар билан боғлайди? 

    20.06.2024, 16:03
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.