• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ризо Паҳлавий: “Ягона чора — Эрондаги тузумни ағдариш”

    Эрондаги ҳозирги инқирозга барҳам бериш учун фақат битта ҳақиқий ечим мавжуд бўлиб, у ҳам бўлса ҳозирги режимни ағдаришда Эрон халқини қўллаб-қувватлаш. Бу ҳақда Эроннинг сўнгги валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

    Фото: Getty Images

    Унинг айтишича, Ислом Республикаси Эрон миллати бойликларини талон-торож қилиб, ўзининг махфий ҳамда хатарли ядро лойиҳаларига юз миллиардлаб доллар сарфлаган.

    “Ислом Республикаси Эрон миллати бойликларини талон-тарож қилиб, халқнинг фаровонлиги, хавфсизлиги ва турмуш даражасини таъминлаш ўрнига, уранни бойитиш ва ўзининг махфий ҳамда хатарли ядро лойиҳаларига юз миллиардлаб доллар сарфлади. Оқибатда азиз Эронимизни уруш арафасига олиб келди. Бу тузум узоқ вақт дунёни алдашга уринди, аммо энди унинг асл моҳияти ва қиёфаси барчага аён бўлди. Ислом Республикасини жавобгарликка тортиш вақти етди”, дейди валиаҳд шаҳзода.

    Паҳлавийнинг таъкидлашича, Эрон Паҳлавийлар даврида Ядро қуролини тарқатмаслик шартномасини имзолаган давлатлардан бири бўлган.

    “Эрон Паҳлавийлар даврида Ядро қуролини тарқатмаслик шартномаси (ЯҚТШ)ни имзолаган дастлабки давлатлардан бири эди. Бироқ бугун Халқаро атом энергияси агентлиги Ислом Республикаси шартномани бузаётганини эълон қилди. Ушбу ҳужжатлаштирилган фош этишга жавобан, Хоманаий ва унинг жинояткор тўдаси янги бойитиш иншоотлари қураётганини безбетларча маълум қилди.

    Бу хатти-ҳаракатлар, яъни ЯҚТШни мунтазам бузишдан тортиб ундан чиқиш таҳдидларигача, Ислом Республикаси режими ишончга сазовор эмаслигини ва музокаралар иштирокчиси бўла олмаслигини яна бир бор исботлади. Бу режим билан ҳар қандай алоқа фақат уни кучайтиради”, дейди Ризо Паҳлавий.

    Шаҳзода Эрон халқини Республика режимига максимал босим ўтказишга чақирган.

    “Аммо бу ғайриқонуний режимга қарши ҳақиқий ва умидли муқобил куч мавжуд - бу Эрон халқидир. Қўрқувдан холи тинч ва дунё билан самарали ҳамкорликка асосланган келажакни орзу қилаётган халқ.

    Энди тинчлик учун бир-бирини тўлдирувчи икки ҳаракатни амалга ошириш вақти келди: биринчидан, Ислом Республикаси режимига максимал босим ўтказиш, жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорлари ва санкцияларини тиклаш мақсадида “ишга тушириш механизми”ни фаоллаштириш; иккинчидан эса, ўз мамлакатининг озодлиги ва қайтарилиши учун мардона ва қатъият билан курашаётган, режимнинг энг ашаддий душмани бўлган Эрон халқига имкон қадар кўпроқ ёрдам кўрсатиш”, дейди Эроннинг сўнгги шаҳзодаси.

    Ризо Паҳлавий 1967 йилдан бери Эроннинг валиаҳд шаҳзодаси бўлиб, отаси Муҳаммад Ризо Паҳлавийдан сўнг тахтни эгаллаши лозим эди, бироқ 1979 йилдаги Эрон Ислом инқилоби туфайли оиласи билан бирга Эрондан қочишга мажбур бўлган.

    У ҳозирги Эрондаги мавжуд бўлган руҳонийлар бошқараётган ислом республикасининг асосий танқидчиларидан бири ҳисобланади. Эронда тақиқланган Эрон Миллий Кенгашининг асосчиси ва раҳбари саналади. Айни пайтда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида истиқомат қилмоқда.

    13 июн, 19:35   Изоҳ (0)   2194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эрон#шахзода

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп: Эрон Ғазодаги гаровга олинганлар музокараларида иштирок этмоқда (видео)

    11 июн, 16:05

    ЖЧ—2026. Мундиал йўлланмасини қўлга киритган 13 терма жамоа номи маълум бўлди

    11 июн, 16:51

    АҚШ Ироқдаги элчихонаси ходимларини қисман эвакуация қилади

    12 июн, 08:57

    Ўзбекистон FIFA рейтингида икки поғона юқорилади

    12 июн, 08:34

    Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралаши 3-босқичидаги иштироки рақамларда

    12 июн, 11:00

    “Толибон”нинг дрон дастури: минтақада янги таҳдид вужудга келмоқдами?

    12 июн, 15:10

    Исроил Эронга ҳаводан ҳужум қилди (фото, видео)

    13 июн, 08:23

    Эрон Исроил ҳужумларига қатъий жавоб қайтаришни ваъда берди

    13 июн, 09:14

    Исроилдаги ўзбекистонликлар эҳтимолий ҳужумлар туфайли огоҳликка чақирилди

    13 июн, 09:37

    Трамп Исроилнинг Эронга зарба беришини истамаган — CNN

    13 июн, 10:47

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши сабаб Тошкентдан учган айрим самолётлар ортга қайтарилди

    13 июн, 09:56

    Эрондаги ўзбекистонликлар ракета отишмалари сабаб огоҳликка чақирилди

    13 июн, 10:19

    Исроилнинг Эронга ҳужуми сабаб нефть нархи ошадими?

    13 июн, 15:50

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб Тошкентда бир нечта рейслар бекор қилинди

    13 июн, 15:24

    Ўзбекистон Эрон-Исроил можароси кескинлик даражасини камайтириш бўйича ҳаракатларга кўмаклашишга тайёр — ТИВ 

    13 июн, 15:41
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди 

    Ўзбекистон | 6 июл, 20:37

    Япония Хитойни тийиб туриш учун Филиппинга ишлатилган ҳарбий кемаларини беради

    Дунё | 6 июл, 20:05

    Туркияда уч нафар мухолифатчи мер ҳибсга олинди

    Дунё | 6 июл, 20:00

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68 млрд доллардан ошди

    Иқтисодиёт | 6 июл, 19:30

    “Манчестер Сити” “Интер” ҳимоячиси билан музокара бошлади

    Спорт | 6 июл, 18:57

    “Хитой Россиядан НАТОга ҳужум қилишни сўраши мумкин” — Марк Рютте

    Дунё | 6 июл, 18:55

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади

    Дунё | 6 июл, 18:07

    Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

    Дунё | 6 июл, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.