• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиялик генерал ўлимида гумонланган Ўзбекистон фуқаросига айблов қўйилди 

    Россиялик генерал-лейтенант Игор Кирилловни ўлдирганликда гумонланиб ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси Аҳмаджон Қурбоновга нисбатан қандай айблов қўйилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб, “ТАСС” хабар берди.

    Фото: “Вёрстка”

    Маълумотга кўра, Қурбонов Россия Жиноят кодексининг бир вақтнинг ўзида учта моддаси бўйича айбланмоқда: 105-модда (қасддан одам ўлдириш), 205-модда (террористик ҳаракат) ва 222-модда (қуролни қонунга хилоф равишда қўлга киритиш, бериш, сотиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки олиб юриш).

    Қурбонов ўта оғир жиноят содир этганликда айбланмоқда, бу умрбод озодликдан маҳрум қилишга олиб келиши мумкин. Москванинг Басманний суди 19 декабрь куни Қурбоновни 2025 йил 17 февралгача қамоқда сақлаш тўғрисида қарор чиқарди.

    Фото: “ТАСС”

    Ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилишда Ўзбекистон фуқаросининг илгари судланмагани, оилали экани, қарамоғида икки нафар ёш бола ва уч нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, шунингдек, у ўта оғир жиноятларда айбланаётгани инобатга олинган.

    Басманний судида айбланувчи терговчининг илтимосномасини ҳал қилишни судьянинг ихтиёрига қолдирган. Унинг ҳимоячиси эса қамоққа олишга қарши чиқиб, Қурбонов учун қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасини қўллашни сўраган.

    Россия хавфсизлик хизмати: Кирилловни ўлдирган шахсга 100 минг доллар ваъда қилинган

    Фото: генерални ўлдиришда гумонланаётган Аҳмад Қурбонов / Видеодан кадр

    Россия Тергов қўмитаси 18 декабрь куни Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарповни ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олингани ҳақида маълум қилди. 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қамоққа олинган. Россиялик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўра, сўроқ пайтида у гўёки “Украина махсус хизматлари томонидан ёллангани”ни тан олган ва жиноятни содир этгани учун унга “100 минг доллар миқдорида пул мукофоти ҳамда Европа Иттифоқига чиқиш” ваъда қилингани айтилган.

    Генерал Игор Кирилловни ўлдириш

    Кириллов ва Поликарповнинг портлатиб юбориш 17 декабрь куни содир бўлган. Улар Москванинг Рязань проспектидаги подъезддан чиқаётганда соат 06:00 атрофида портлаш оқибатида ҳалок бўлган.

    Терговчилар портлатиш мосламаси подъезд ёнида турган самокатга жойлаштирилганини айтган. Кирилловни олиб кетиш учун келган машина ҳайдовчиси тирик қолган. 

    Фото: “Вёрстка”

    The Wall Street Journal, Reuters ва “Укринформ” ўз манбаларига таяниб, портлашда Украина махсус хизматларининг иштироки ҳақида ёзишган. Украина хавфсизлик хизматидаги манбанинг BBCга маълум қилишича, Кириллов “махсус операция” натижасида “ҳарбий жиноятчи” сифатида йўқ қилинган. Шу билан бирга, Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Киев террорчилик усулларидан фойдаланмаслигини айтган.

    Марҳум урушда кимёвий қуроллардан фойдаланишни буюрган

    Lightbox Image

    Украина Хавфсизлик хизмати таъкидлашича, Игор Кирилловнинг буйруғи билан 2022 йил февраль ойидан буён Россия томонидан 4800 дан ортиқ кимёвий қуроллардан фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган. Гап CС ва CН каби қўзғатувчи таъсирга эга заҳарли моддалар билан жиҳозланган К-1 жанговар гранаталари ҳақида бормоқда.

    Улардан фойдаланиш 1993 йилдан бери Кимёвий қуролни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, қўллаш ва йўқ қилишни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция билан ман этилган. Уруш давомида 2000 дан ортиқ ҳарбий турли даражадаги кимёвий заҳарланиш билан касалхоналарга тушган.

    Игор Кириллов Россия армиясининг радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант бўлган. У 2023 йилда Мудофаа вазирлиги томонидан мунтазам равишда брифинглар ўтказиб, унда Россия ҳудудида тайёрланаётган терактлар ҳақида маълумот берган.
    20.12.2024, 08:40   Изоҳ (0)   18373
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Игор Кириллов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия мудофаа вазирлиги: Ўзбекистон, Украина ва Озарбайжонда Пентагон лабораториялари қайта таъмирланмоқда

    05.10.2018, 09:05

    Пентагон Украинада биолабораториялар билан ишлангани юзасидан далилларни тан олди

    10.06.2022, 08:28

    Россия Мудофаа вазирлиги: АҚШ Украинада руҳий шифохона беморлари устида тажрибалар ўтказган

    20.09.2022, 23:07

    МАГАТЭ Украинадаги «ядро фаолияти» ҳақида Россия берган маълумотларни текшириб кўради

    25.10.2022, 10:06

    МАГАТЭ Украинада «ифлос бомба» яратилаётганига оид ҳеч қандай белги топмади

    03.11.2022, 21:09

    Москвада россиялик генерал портлатиб юборилди

    17.12.2024, 11:20

    Москвада рус генаралини портлатиб юборишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси ушланди

    18.12.2024, 11:59

    Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси рус генералини портлатиб юборишда гумонланиб ушланган Ўзбекистон фуқароси иши бўйича изоҳ берди

    18.12.2024, 20:06

    Президент Зангиотадаги Grand Pharm Logistics Hub логистика марказини бориб кўрди

    18.12.2024, 22:48

    Зеленский идораси Венгриянинг Россия билан сулҳ тузиш таклифини яна рад этди  

    18.12.2024, 23:55

    “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам” — Ал-Жулоний

    19.12.2024, 10:10

    Украинага қарши урушда Шимолий Корея 200 дан ортиқ ҳарбий йўқотди

    19.12.2024, 13:35

    Хитой ядровий салоҳиятини кенгайтириб, Россия билан алоқаларини мустаҳкамламоқда — Пентагон

    19.12.2024, 20:06

    Туркиядаги теракт, исроиллик руҳонийнинг ўлдирилиши, Швециядаги фожиа — ўзбекистонликлар айбдор деб топилган энг йирик террористик ҳаракатлар

    19.12.2024, 20:29

    “Эрон мушкул жумбоқ устида бош қотирмоқда” — Теҳрон Вашингтон билан келишадими? 

    19.12.2024, 17:00

    Путин АҚШга Киев осмонида “Орешник” билан “дуэл” ўтказишни таклиф қилди 

    19.12.2024, 17:55

    Германия қуролланиш учун рекорд даражадаги маблағ ажратди

    19.12.2024, 19:30

    Путин Россиядаги муҳожирлар сонини камайтириш йўлини айтди

    19.12.2024, 23:39

    “Украина энди Россия газини Европага етказиб бермайди” — Зеленский

    19.12.2024, 21:06

    Блинкен: “АҚШ Сурияда ҳокимият тепасига келганларга нисбатан санкцияларни бекор қилмоқчи”

    19.12.2024, 23:09

    Путин Украина билан музокараларни бошлаш учун ўз шартларини маълум қилди 

    19.12.2024, 21:40

    Европа иттифоқи Украинага товон пули тўланмагунча Россия активларини музлатиб қўйишга қарор қилди

    19.12.2024, 23:47

    Шавкат Мирзиёев Путин билан хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтиришни муҳокама қилди

    19.12.2024, 23:01
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маск ўзининг “Америка” партиясини тузди

    Дунё | 6 июл, 16:35

    “Манчестер Юнайтед” “Челси” футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда

    Спорт | 6 июл, 16:16

    Техасда даҳшатли сув тошқини: 51 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 6 июл, 16:00

    Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 15:38

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    Дунё | 6 июл, 15:23

    Эрдўғон Трампдан Ғазо гуманитар ёрдам марказларида аҳолига ўт очиш ҳолатларини тўхтатиш учун ёрдам сўради

    Дунё | 6 июл, 14:54

    Роналду Диогу Жотанинг дафн маросимида нега иштирок этмагани маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 14:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.