Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги айрим кўчаларда 7 декабрь куни соат 10:00 дан 13:00 гача автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 декабрь куни Олмазор туманида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остида 5000 метрлик оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.
Шу боис қуйидаги кўчаларда автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади:
- ТҲАЙ—Соғлом авлод кўчалари кесишган чорраҳасидан, Соғлом авлод кўчаси бўйлаб, Соғлом авлод—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Соғлом авлод—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасидан, Шифокорлар кўчаси бўйлаб, Қамарнисо—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Қамарнисо—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасидан, Қамарнисо кўчаси бўйлаб, Талабалар—Қамарнисо кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Талабалар—Қамарнисо кўчалари кесишган чорраҳасидан, Талабалар кўчаси бўйлаб, КҲАЙ—Талабалар кўчалари кесишган чорраҳасигача.
“Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда айланма, ёндош кўчалардан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)