Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хонанда Женнифер Лопеснинг концертига чипталар 5 июндан бошлаб сотувга чиқишини эълон қилди.

Дунё миқёсидаги юлдузнинг концерти 2025 йил 7 август куни “Миллий” стадионда бўлиб ўтади. Тадбир санъаткорнининг Up All Night: Live in 2025 жаҳон гастроли доирасида ташкил этилади.
Бу Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги илк чиқиши бўлади. Томошабинларни улкан саҳна шоуси, жонли ижродаги машҳур ҳитлар, профессионал хореография ва унутилмас муҳит кутмоқда.
Чипталар нархи 1 040 000 сўмдан 4 100 000 сўмгача белгиланган.

Тик туриладиган зоналар:
- VIP Standing (саҳна олдидаги оловранг зона) — 3 770 000 сўм
- Fanzone (саҳна яқинидаги кўк зона) — 3 510 000 сўм
- Sance Floor (саҳна олдидаги яшил зона) — 2 990 000 сўм
Ўриндиқли жойлар (трибуналар):
- Энг арзон чипталар — 1 040 000 сўм (тўқ феруза ранг зона, стадионнинг қарама-қарши томонидаги юқори қаторлар)
- Ўртача нархдаги жойлар — 1 560 000 сўмдан 2 990 000 сўмгача (саҳнага яқин ёки яхши кўринишга эга бўлган секторларда)
- Энг қиммат ўриндиқлар — 4 100 000 сўм (бинафша зона, саҳнага яқин жойлар)
Женнифер Лопеснинг ўнлаб мамлакатларни қамраб оладиган Up All Night: Live in 2025 катта концерт тури АҚШ, Европа, Осиё, жумладан, Қозоғистон, Арманистон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Маълумот учун: Женнифер Лопес 1969 йил 24 июль Нью Йорк шаҳрида дунёга келган америкалик актриса, қўшиқчи, раққоса, моделер, продюсер ва ишбилармон аёл. У биринчи марта 1991 йилда In Living Color телекўрсатувида Fly Girl раққосаси сифатида шуҳрат қозонган. У 1993 йилгача тўлиқ актёрлик фаолиятини бошлашга қарор қилгунга қадар жамоанинг доимий аъзоси бўлиб қолди. Лопес ўзининг биринчи бош ролини 1997 йилда қўшиқчи Селена ҳақидаги биографик фильмда ижро этган. Бу рол унга “Олтин глобус” номинациясини олиб келган.
Изоҳ (0)