Англия Премьер-лигасининг олтита клуби келгуси мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

Бу “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенҳэм” Европа Лигаси финалига чиққанидан сўнг аниқ бўлди. Маълумки, Европа Лигаси ғолиби келаси мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этади.
Ушбу икки клуб эса жорий мавсум АПЛда “кучли бешлик”ка киролмайди.
Шу билан бирга, ЕЧЛда АПЛдан 5 та жамоа иштирок этиши аввалроқ маълум бўлиб улгурган эди.
Шу тариқа, тарихда илк бор битта чемпионатдан 6 та жамоа ЕЧЛда иштирок этадиган бўлди.
Изоҳ (0)