Тошкентга Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик араб тилидаги қадимий китоблар топилди, деб хабар бермоқда “Тошкент-Аэро”.

Унга кўра, Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаронинг юклари орасидан божхона назоратига ўз вақтида тақдим этилмаган, муқоваси жигарранг теридан тайёрланган, араб ёзувлари битилган 1 дона катта ҳажмли ҳамда 1 дона қизил муқовали кичик ҳажмдаги қадимий китоблар борлиги аниқланди.
Дастлабки экспертиза хулосаларига кўра, китобларнинг бугунги кундаги тахминий қиймати 320 млн сўмни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Сурхондарёда ноёб тарихий бойликларни хорижга олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)