Филиппин қирғоқларида денгиз тубини чуқурлаштирувчи кема ҳалокатга учраши оқибатида тўрт киши, жумладан, бир нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Филиппин қирғоқ қўриқлаш хизмати маълум қилди

Хизмат маълумотларига кўра, бортида 25 киши бўлган МВV Hong Hai 16 кемаси икки кун олдин Ғарбий Миндоро вилояти сувларида ағдарилиб кетган. Экипаж аъзолари орасида 13 нафар филиппинлик ва 12 нафар Хитой фуқароси бўлган. Улардан 6 нафар филиппинлик ва 8 нафар хитойлик қутқариб қолинган
17 апрель куни қидирув-қутқарув ишлари давомида ғаввослар яна иккита жасадни топган. Шундан сўнг тасдиқланган қурбонлар сони тўрт кишига етди, яна етти нафар экипаж аъзоси бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда

Расмий маълумотларга кўра, кемада 2 минг литрга яқин мой ва 30 минг литр дизель ёқилғиси бўлган. Ҳозирда эҳтимолий тўкилишни чеклаш ишлари олиб борилмоқда
АҚШнинг Денвер шаҳридан Канаданинг Алберта провинциясига учаётган Boeing 737 самолётининг двигатели қуён сабаб ёниб кетгани хабар қилинганди.
6 апрель куни Япония жануби-ғарбидаги денгизга тиббий ёрдам вертолёти қулаб тушганди.
Изоҳ (0)