Аввалроқ “1000KITOB” лойиҳасига контент-менежер ҳамда ташкилий-молиявий менежерликка номзодлар ишга олиниши ҳақида хабар берилганди. Лойиҳа матбуот хизматига кўра, ушбу лавозимларда ишлаш истагини билдириб 300 дан ортиқ номзод ўз маълумотларини тақдим этган.
Маълум қилинишича, номзодларни танлаб олиш 2 босқичда амалга оширилди. Биринчи босқичда номзодлар фаолияти белгиланган талаблар бўйича ўрганиб чиқилди.
Навбатдаги босқичда номзодлар орасидан энг муносиблари Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан суҳбат асосида танлаб олинди.
Шунга кўра:
- “1000KITOB” лойиҳаси контент-менежери лавозимига тилшунос, тарихчи, ЎзР ФА Миллий археология маркази катта илмий ходими Элдар Асанов;

- ташкилий-молиявий менежер лавозимига эса бунгача Аsaxiy Books нашриётида 6 йил мобайнида молиявий менежер сифатида фаолият юритган Назирбек Худоёров тайинланди.

Изоҳ (0)