• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Фильмдаги бош ролни ёлғон ишлатиб қўлга киритган машҳур актёрлар

    Кино саноатида ҳар бир рол катта машҳурлик учун ажойиб имконият калити бўлиши мумкин. Буни билган актёр ва актрисалар маълум образни қўлга киритиш учун баъзида ёлғон ишлатишга қарор қилади. Қуйидаги шоу-бизнес вакиллари ҳам ўз орзусини амалга ошириш учун ҳийла-найрангдан фойдаланишдан ҳеч қачон қўрқмаган.

    Фото: “РБК-Украина”

    Роберт Паттинсон

    Фото: “РБК-Украина”

    “Сумерки” франшизасидаги машҳур вампир, “Теннет” илмий-фантастик блокбастери юлдузи ҳамда “Бетмен” супер қаҳрамони билан танилган Роберт Паттинсон бир вақтлар кино саноатига кириб келишга уринаётган ёш актёр эди. Муваффақиятга эришиш йўлида у айёрликдан фойдаланган ва бу ҳақда узоқ йиллар ўтиб иқрор бўлган:

    “Мен кўп йиллар давомида ишсиз қолган эдим. Биринчи марта Лос Анжелесга келганимда, кастинг директорлари мендан сўнгги йилларда нималар билан банд бўлганимни сўрашган. Мен эса RADA’да ўқиганим ҳақида айтганман. Бу сўзлар менинг инглизча аксентим туфайли янада ишонарли чиққан эди”, деди Паттинсон Mirror нашрига.

    RADA (Royal Academy of Dramatic Art) — Британияда жойлашган энг машҳур ва нуфузли актёрлик ва драма санъати академиясидир. У дунёдаги энг яхши актёрлик мактабларидан бири сифатида танилган.

    Паттинсоннинг бахтига ҳеч ким унинг дипломини ва бошқа ҳужжатларини текширмаган ва ролга қабул қилган.

    Мила Кунис

    Фото: “РБК-Украина”

    Актриса Мила Кунис интервьюларининг бирида “70 йиллар шоуси” телесериалида Жеки Бюрхарт ролини ижро этиш учун ўзининг ҳақиқий ёшини яширишга мажбур бўлганини маълум қилган. Лойиҳада иштирок этиш учун ариза берувчи актрисалар 18 ёшдан ошган бўлиши керак эди, лекин Мила эндигина 14 ёшга тўлганди.

    Бўлажак юлдуз ўзига бир эмас, икки эмас, нақд тўрт ёш қўшиб олган эди. Продюсерлар унинг ҳақиқий ёшини истеъдодли эканлигидан кейингина билган. Шундай қилиб, “70 йиллар шоуси”даги рол Миланинг карьерасидаги бошланғич нуқтага айланган.

    Эдди Редмейн

    Фото: “РБК-Украина”

    Эдди Редмейн истеъдодли актёр бўлса-да, отга миниш маҳоратидан бехабардир. “Елизавета I” телесериалидаги ролга кастинг вақтида режиссёр Том Ҳупер актёрдан “Отнинг эгаридан тушиб кетмаслигингизга ишончингиз комилми?” деб сўраган. Редмейн имкониятни бой беришни истамай, от минишни билишига барчани ишонтирган. Аммо суратга олиш майдончасида унинг сўзлари ёлғон эканлиги аён бўлган:

    “Суратга олиш жамоаси “Мотор” деб бақирганида мен том маънода соатига 100 мил тезликда от билан пастга туша бошладим.  Мен ҳам ўзимни, ҳам жамоанинг ярмини катта хавф остига қўйдим”, деди Редмейн Конан ЎБраенга берган интервьюсида.

    Режиссёр шу вақтда актёрга қарата: “Сен ғирт ёлғонч экансан, Редмейн!” дея хитоб қилган. Шундан сўнг Эдди дарҳол от миниш курсларига юборилган.

    Хлоя Грэйс Moreтс

    Фото: “РБК-Украина”

    Хлоя Грэйс Moreтс ўсмирлик вақтида “Гюго” фильмидаги Изабел ролини олишни жуда истаган ва режиссёр Мартин Скорсезега ёлғон гапиришга қарор қилган. Фильм қаҳрамон британиялик бўлганлиги сабабли, актриса тингловга британча аксент ва тўқима ҳикоялари билан келган.

    “Кастинг директори менинг британиялик эмаслигимни билар эди, лекин менинг ёлғон гапиришга тайёрлигимни кўриб мени олиб қолган”, деди актриса.

    Крис Ҳемсворт

    Фото: “РБК-Украина”

    Бўйи 190 сантиметр бўлган актёр Крис Ҳемсворт кастинг пайтида баъзида атайин бўйини пастроқ айтишга одатланган эди

    “Мен ижро этишни истаган ролларга бўйим ва гавдам унчалик мос тушмас эди, шу сабабли параметрларимни кичикроқ қилиб айтар эдим”, деди актёр Radio Times нашрига берган интервьюсида.

    Бироқ унинг баланд бўйи бошқа фильмлар учун устунлик берар эди:

    “Тор образи учун қўйиладиган талаблардан бири актёр бўйининг 180 дан баланд бўлиши эди. Шу сабабли Момақалдироқ худоси ролига мен идеал номзод сифатида кўрсатилганман”, дейди Ҳемсворт.

    Энн Ҳетеуэй

    Фото: “РБК-Украина”

    Энн Ҳетеуэй “Эгри тоғ” фильмида бош ролни олиш учун кастинг директорларини от мина олишига ишонтирган.

    “Ота-онам бир вақтлар менга қимматли маслаҳат беришган: агар сендан бирор нарса қила оласизми, деб сўрашса, доим “ҳа” деб жавоб бер. Агар етарлича ҳаракат қилсанг, икки ҳафта ичида барча нарсани ўрганиб олиш мумкин”.

    Актриса режиссёрни моҳир чавандоз эканлигига ишонтирган ва кастингдан ўтгач, дарҳол от миниш курсларига ёзилган. Бироқ суратга олиш пайтида кутилмаганда от Эннга қулоқ солмаган ва барча профессионал родеочилар кўз ўнгида ерга улоқтириб юборган.

    23 январ, 19:08   Изоҳ (0)   15305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янги йил ҳақида янги фильмлар: улар сизга кўтаринки кайфият бахш этади

    31.12.2024, 14:50

    Оғир хасталикка чалинган, актриса бўлганидан афсусланган “Қор маликаси” — Наталя Климованинг тақдири қандай кечди?

    3 январ, 12:42

    Янги йил ҳақидаги машҳур фильмлардаги актёрлар ҳозир қанчалик ўзгарган? (фото)

    3 январ, 11:51

    Кетмони учган Абдуллажон, “Кичкина табиб”даги Нигора: ўзбек фильмларида болалигидан машҳур бўлган актёрлар ҳозир қандай кўринишда? 

    3 январ, 09:48

    Ўзбекистонда намойиш этилган илк корейс сериали — “Қалбим чечаги” сериали актёрлари ҳаёти қандай кечган? (фото, видео)

    2 январ, 10:30

    Марям Ёқубова. Амир Олимхон саройида раққосалик қилган, 11 ёшида мажбуран турмушга узатилган актрисани хотирлаймиз

    1 январ, 18:15

    “Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши” фильмидаги актёрлар 23 йилдан сўнг қанчалик ўзгарган?

    1 январ, 13:55

    8 йилга чўзилган жараён: Бред Питт ва Анжелина Жоли ниҳоят ажралиш шартлари бўйича келишувга эришди  

    31.12.2024, 18:42

    “Калмар ўйини 2” таҳлили: кўпчилик ўтказиб юбориши мумкин бўлган деталлар

    4 январ, 12:40

    Фильмдаги қорнинг бари сохта бўлган: “Уйда ёлғиз” фильми ҳақида қизиқарли 10 факт

    6 январ, 19:24

    Президент билан суҳбат, “Монако”дан қизиқиш, ота-онасининг орзуси. Қандай қилиб 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев РПЛ юлдузига айланди?

    4 январ, 19:03

    Бадхулқлиги туфайли Голливуднинг қора рўйхатига киритилган машҳур актёр ва актрисалар

    4 январ, 13:50

    “Калмар ўйини 2”: янги мавсумда иштирок этган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    6 январ, 16:21

    Фильмдаги образларидан тубдан фарқ қилувчи актёрлар (фото)

    12 январ, 16:10

    Қалбларга илиқлик бахш этадиган ва ҳаётга муҳаббат уйғотадиган 9 та фильм

    8 январ, 16:43

    Етимликда улғайган, аёлининг вафотидан кутилмаган зарба олган ва “Отелло” бўлганидан афсусланадиган Ёқуб Аҳмедов 87 ёшда (фото, видео)

    6 январ, 14:51

    2024 йилда карьерасидаги энг ёмон ва яхши ролини ўйнаган 6 та актёр

    7 январ, 11:21

    “Музқаймоқ баҳона мени Туркистонга олиб қочган” — Саида ва Жумадулла Раметовлар севги тарихини эслади

    17 январ, 18:45

    “Калмар ўйини” сериалининг 2-мавсумидаги кўпчилик эътибор бермаган муҳим деталлар (фото)

    9 январ, 17:35

    “Калмар ўйини” иккинчи мавсумидаги қизиқарли кадрорти суратлар эълон қилинди (фото)

    10 январ, 10:56

    “Аватар” фильмида Жейк Салли образини гавдалантирган актёр ҳаётда қандай кўринишда? (фото)

    10 январ, 15:55

    “Калмар ўйини”нинг 2-мавсуми экшн саҳналаридан бирида оператор кўриниб қолди (видео)

    10 январ, 17:54

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди 

    11 январ, 17:30

    Ҳинд киноси қироли Шоҳрух Хон бугунги кунда қандай кўринишда? (фото)

    13 январ, 16:45

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55

    “Ҳар куни кимнидир касалхонага олиб кетишар эди”. Жерар Батлер “300 спарталик” фильмидаги актёрлар олган жароҳатлар ҳақида сўзлаб берди

    19 январ, 22:30

    Бурилиш нуқтаси: Актёрлар ҳаётини ўзгартириб юборган 7 та муҳим рол

    18 январ, 15:50

    “Тамакининг хумори тутганда қолдиқларини чекканман” — биринчи аёлини тупроққа қўйган, нафақадаги актёр Бобур Йўлдошев 46 ёшда (фото, видео)

    18 январ, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.