“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар Лигаси тарихида ҳозирда “Барселона”ни бошқараётган немис мутахассиси Ханс-Дитер Фликнинг натижасини такрорлади. Бу ҳақда Opta Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликларнинг нидерландиялик устози ўз жамоаси билан Чемпионлар Лигасидаги дастлабки етти ўйинини ғалаба билан бошлаган тарихдаги иккинчи мураббийга айланди. Бунгача бундай натижани Флик 2019—2020 йилларда “Бавария”ни бошқарганида қайд этган эди. Ўшанда мюнхенликлар мусобақадаги барча 11 учрашувда ғалаба қозонган.
Маълумот учун, Чемпионлар Лигасининг умумий босқичидаги 7-тур ўйинида “Ливерпуль” ўз майдонида “Лилль”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Шундай қилиб, Слот шогирдлари ҳозирда турнирнинг умумий босқичида 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳ (0)