• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қирғизистон

    Қирғизистонда жамоат жойларида юзни тўлиқ беркитадиган диний кийимларни кийиш тақиқланди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров воизларнинг уйма-уй юришини тақиқловчи қонунни имзолади. 

    Фото: Depositphotos

    Республика раҳбарининг айтишича, бу масала жуда баҳсли ҳисобланади. Диний қоидаларга эргашувчилар Жапаровдан қонунни эътироз билдирган ҳолда рад этишни сўрашган бўлса, жамиятнинг бошқа қисми эса уни имзолашни қатъий талаб қилган.

    “Жамият аъзолари нотаниш одамларнинг хонадонма-хонадон юриб, эшикларни тақиллатишига қарши. Улар бу кезиб юрган тарғиботчилар ким эканлиги, уларнинг гувоҳномаси бор-йўқлиги, қандай ташкилот ёки йўналишни тарғиб қилаётгани ва бу бизнинг динимизга зид эмаслигини билишни истайдилар”, дейди у.

    Жапаровнинг айтишича, тарғибот учун уйма-уй юришлар масаласи ҳали тўлиқ тартибга солинмаган. Хусусан, бундай юришларга ким рухсат бериши, уларда кимлар қатнашиши мумкинлиги, қандай маълумот талаб этилиши, қандай варақалар ёки китобларни тарқатиш мумкинлиги аниқланмаган.

    Ҳозирда Қирғизистонда миссионерлик фаолиятига айрим жойларда, масалан, масжидларда, бозорларда рухсат берилган. Жапаров кейинчалик уйма-уй юришларга ҳам рухсат берилиши мумкинлигини, бироқ бунинг учун аниқ қоидалар ишлаб чиқилиши зарурлигини таъкидлади.

    “Мен бу масалага оддий фуқаро сифатида эмас, балки мамлакат президенти сифатида ёндашяпман. Биз фақат бугунги кун ёки шахсий манфаатларимиз учунгина яшамаслигимиз керак”, дея қўшимча қилди Қирғизистон раҳбари.

    Бундан ташқари, президент жамоат жойларида юзни тўлиқ беркитадиган диний кийимларни кийишни тақиқловчи қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, давлат ҳокимияти органлари муассасаларида ва жамоат жойларида фуқаронинг шахсини аниқлаш имконини бермайдиган кийимни кийганлик учун жавобгарлик белгиланган. Меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ёки тиббий кўрсатмаларга кўра юзни ёпадиган кийимлар бундан мустасно. Шунингдек, қонун психологик ёки жисмоний зўрлик йўли билан динга мажбурлашни, қариялар уйида, ҳарбий қисмларда ёки жазони ижро этиш муассасаларида диний маросимларни ўтказишни тақиқлайди.

    Жапаров сиёсий партияларни диний асосда тузишни ҳам ман этди. Ҳужжат партияларнинг тарғибот кампанияларида диний жиҳатлардан фойдаланишни ва сиёсий кучларни “хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, диний ташкилотлар” томонидан молиялаштиришни тақиқлайди. Янги қонун “фуқаролар ва диний бирлашмаларнинг ўз фаолиятидаги масъулиятини белгилаш” ҳамда бир қатор қонун ҳужжатларини “Дин эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида”ги қонунга мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.

    21 январ, 23:35   Изоҳ (0)   8477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қирғизистон#Садир Жапаров#диний тақиқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда ширкат номларида диний атамалардан фойдаланиш тақиқланди 

    23.07.2024, 18:20

    Одилбек Қосималиев Қирғизистоннинг янги бош вазири бўлди 

    18.12.2024, 18:45

    Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлангани билан табриклади

    18.12.2024, 21:33

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

    20.12.2024, 13:05

    Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон ишларига аралашмасликка чақирди

    21.12.2024, 15:28

    АҚШ элчихонаси Садир Жапаровнинг айбловига жавоб қайтарди 

    24.12.2024, 16:23

    Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди (фото)

    25.12.2024, 18:15

    Қирғизистон парламенти юзни беркитувчи кийим кийганлик учун жарима солишни маъқуллади

    26.12.2024, 16:39

    “Келгуси йил бошида тартиб-таомилларни якунлаб, Евросиё Тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқдамиз” – Шавкат Мирзиёев

    26.12.2024, 20:17

    Фото: “Дарё”дан 2024 йилнинг эътиборга молик суратлари

    30.12.2024, 21:08

    Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари чегара масаласини муҳокама қилади

    8 январ, 11:45

    Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари чегарада учрашди (фото)

    8 январ, 15:58

    Япония Қозоғистон ва Қирғизистон компанияларига санкция киритди

    10 январ, 15:15

    Отиб ўлдирилган, балкондан улоқтирилган, машина босиб кетган: Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларидаги журналистларга уюштирилган суиқасдлар

    10 январ, 16:27

    Ўзбекистон армияси дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўриндалиги очиқланди

    10 январ, 21:03

    Турон қаер, Туркистон-чи? Марказий Осиёми ё Ўрта Осиё: географик атамалар маъносини биласизми?

    13 январ, 19:45

    АҚШ ва Арманистон стратегик шериклик битимини имзолади

    15 январ, 15:31

    Кечиккан, нархи шиширилган ва носоз Росатом АЭСлари ҳақида. Россия атом энергетикаси бўйича ишончли ҳамкор бўла оладими?

    15 январ, 17:20

    Ҳалокатга учраган AZAL самолётининг қора қутилари Бразилиядан Қозоғистонга қайтарилди 

    15 январ, 21:10

    АҚШ Қирғизистон банкига қарши санкция қўллади

    16 январ, 10:10

    “Салимбой мамлакатимиз жанубини тўлиқ назорат қиларди” — Қирғизистон МХҚ раиси

    17 январ, 11:03

    Қирғизистонда эркак Бош прокуратура биноси олдида ўзини ёқиб юборди 

    20 январ, 14:45

    Газ экспорти тўхтамаган, автомобиль импорти камайган — 2024 йилда Ўзбекистон ташқи савдоси қандай бўлди?

    21 январ, 14:55

    Қозоғистон сабаб Ўзбекистонда картошка нархи кескин ошадими?

    21 январ, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.