• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Бир ўлиб, тирилдим” — актриса Жамила Ғофурова туғуруқ жараёнида юраги тўхтаб қолгани ҳақида гапирди

    Санъатда бир оз муддат танаффус қилган, бош ролларда кўринмай қолган, аммо истеъдодли, таниқли кино ва театр актрисаси Жамила Ғофурова “Даракчи.уз” сайтига интервью берди. Интервью давомида у фарзандлари, иккинчи турмуш ўртоғининг катта қизи билан муносабати ҳамда ўғлини дунёга келтириш чоғида бир ўлимдан қолгани ҳақида гапирди.

    “Ўзимга инсоф сўрайман, баъзи ҳаракатларимни тўғрилашим керак”

    Жамила Ғофурова авваллари шўх-шодон бўлган бўлса-да, эндиликда оналик ва аёллик вазифаларини тўлиқ адо қиляпти. У йил сари улғайиб бораётгани ва фарзандлари онаси ҳақида ёмон гап эшитмаслиги учун ҳаракат қилиши ҳақида қуйидагича сўзлади.

    Фото: Instagram

    — Биринчи фарзандим Ширина катта қиз бўляпти, ундан кейин яна бир қизим, ўғлим ҳам бор — шу вақтларда ўзимга “Энди улғайишим керак” деб сўз бердим. Ҳар куни ўзимга ёқмайдиган бир хатойимни тўғрилаб боришга ҳаракат қиламан ва Аллоҳдан бошқаларга эмас, ўзимга инсоф сўрайман. Қизларимнинг орқасидан совчи келишини, ўғилларим дўстларининг ёнида бош кўтариб юришини ўйлайман. Улғаяётганим ўзимга жуда ёқяпти, жуда ҳам. Қанийди ҳозирги ўйловим 20 йил аввал бўлганда эди.

    Фото: Instagram

    Кун келиб тўртта фарзанднинг онаси бўлишимга, уйда ўтириб бугун ўзи қайси кун, қайси сана деб қолишимга ҳеч ишонмасдим. Сабаби тиниб-тинчимайдиган, сёмкалардан ортмайдиган, бир тадбирдан чиқиб иккинчисига югурадиган қиз бўлганман. Аммо тунда фарзандларимнинг ухлаб ётганини кўриш жуда ёқимли, шу кунларга етиб келганимга беҳисоб шукр қиламан, дейди Жамила Ғофурова.

    “Фарзандларим дадасидан қўрқади, бу менга ёқади”

    Актриса турмуш ўртоғи, унинг кимлиги ва шахсияти ҳақида гапиришни ёқтирмайди, аммо ўзининг суюкли рафиқа, севимли она ва оғир-босиқ уй бекаси бўлишида эрининг ўрни тўғрисида гапириб ўтди. У нафақат ўзига турмуш ўртоқ, балки қизи Ширина учун ҳам уни ўз фарзандидек кўрадиган ота танлаши керак бўлган.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим қаттиққўл инсон. Бу қўрқувда яшамайман, дегани эмас, уларни ҳурмат қиламан. Айнан шу жиҳатларга менга кўп асқатади — уйга кириб келганларидан сўнг фарзандларим 99 фоизга ўзгаради, уйимизда бошқа муҳит пайдо бўлади. Рости, ўша вақтда мен дам оламан. Фарзандларим дадасидан қўрқади, бу менга ёқади. Уйимиздаги ҳар бир иш эримнинг розилиги билан бўлади.

    Биз оилада беш фарзанд бўлганмиз, кўпчиликнинг ичида катта бўлганим сабабли ўзимнинг оилам ҳам катта бўлишини хоҳлардим. Мана турмушга чиқдим, фарзандларимни кўпайтирдим. Эрим қаттиққўллигини айтдим, ҳадеб уруш-жанжал бўлаверса оила ажрашиб кетиши мумкин. Жаҳли тез деб ажрашиб кетавермайман-ку. Шу сабабли биз келишиб олганмиз — эрим жаҳлда пайти мен оғирроқ бўлиб тураман.

    Фото: Instagram

    Эркаклар санъаткор аёлга уйланаётганда унинг санъат вакили эканини билиб уйланади-ю, аммо кейинчалик барибир аёлини ўзгартирмоқчи бўлади. Турмуш ўртоғимга мени ўзгартиришга ҳаракат қилманг, мен сизни борингизча қабул қилиб яшаб келяпман-ку, дейман. Мени ўзгартиришга уринманг, мени боримча қабул қилсангиз биз жудаям чиройли оила бўламиз. Мен ўзимни яхши ҳис қиламан, сиқилмайман, болаларга ҳам етарли меҳримни бераман ва ўз ишимни ҳам севиб қиламан — қарабсиз-ки, мендан бахтли аёл йўқ, деб кўп такрорлайман, деди актриса.

    “Қизим ва турмуш ўртоғимнинг муносабатига аралашмайман”

    Актриса турмуш ўртоғи ва қизининг муносабати аввал ва бугунги кунда қай даражада экани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Отаси қизимга озроқ дакки бериб ё тергаб қоладиган пайтларда қизим Ширина жуда хафа бўлиб қоларди. Отаси ҳам бундан ранжиб, қизим-ку ахир, ота бўлиб озроқ гапирсам нима бўлибди? Аксинча, уришмасам ўгай бўлиб қоламан-ку, дерди. Бу бир неча йил аввалги ҳолат. Яширмайман, ўша пайтларда сиқилиб қолгандим. Аммо ҳозир қизим 15 ёш бўлса-да, катта қизлардек фикрлайди. Нима бўлган тақдирда ҳам мен учун бу инсон Ширинанинг отаси, 7-8 ёшидан бери шундай бўлиб келган. Бирга яшаймиз, муносабатларига кўп ҳам аралашавермайман, оддий ота-қиз муносабати, дейди актриса.

    Ширина қизимни 25 ёшимда дунёга келтирганман, яхшиям шу қизимни туғган эканман дейман. Кичик укасини ҳозир ўзи катта қиляпти, менга ёрдамчи. Шу қизим учун ҳам ука ва сингилларини туғганман, кун келиб жигарлар керак бўладиган пайтда нега менинг ука-синглим йўқ, деб мендан ўксимасин деган ўй бўлган, дейди тўрт фарзанднинг онаси Жамила.

    “Туғруқ вақтида юрагим тўхтаб қолган”

    Жамила Ғофурова 2024 йилнинг 23 мартида тўртинчи бор оналик бахтига эришди — ўғил фарзандли бўлди. Аммо бу бахт актрисага осонликча келгани йўқ, у бир ўлиб, тирилди.

    Фото: Instagram

    — Фарзандим 30 ҳафталик туғилиб қолди, кичик ўғлимни муддатдан аввал дунёга келтирдим. Мен борган туғруқхонадаги шифокорлар Аллоҳнинг изни билан менга иккинчи марта ҳаёт берди. Шунчалик оғир аҳволда шифохонага боргандим-ки, 5-10 дақиқага юрагим тўхтаб қолган. Ҳушимдан кетгандим, ўша пайтдаги ҳамма гапни ҳам эслолмайман. Аммо бир гап айтишган: “Бу санани эслаб қолинг, Жамила, бу сизнинг туғилган кунингиз”. 23 мартда мен қайтадан “дунёга келдим”. Ҳозир қанчалик кучли шифокорлар менга ёрдам берганини ўйлаб, улардан доим миннатдор бўлиб келаман. Ўша вақтлар яқинларим мени ёлғизлатиб қўймади, турмуш ўртоғим, отам ва иккинчи онам, яъни дадамнинг иккинчи аёли, акам ва келинойим, дугоналарим келиб ҳолимдан хабардор бўлиб туришди. Депрессияга тушиб қолишимга оз қолганди, аммо мени бу ҳолатга тушишимга жим қараб туришмади, уларнинг барчасидан миннатдорман, дейди актриса Жамила Ғофурова.

    7 январ, 17:55   Изоҳ (0)   42746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жамила Ғофурова#актриса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.