Англиянинг иккинчи дивизиони “Плимут Аргил” клуби Уэйн Рунини истеъфога чиқарди. Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси бошқариб келган клуб кетма-кет тўққизта ўйинда ғалаба қозона олмаган.
39 ёшли мутахассис 2024 йилнинг май ойидан бери Англиянинг иккинчи кучли дивизионидан клубни бошқариб келаётганди. Руни қўл остида “Плимут” 25 учрашув ўтказиб, 5 ғалаба, 6 дуранг ва 14 мағлубият аламини тотиб кўрган. Жамоа 25 ўйиндан сўнг 21 очко билан сўнгги, 24-ўринда бормоқда.
“Плимут”дан олдин “Бирмингем” жамоасини бошқарган ва 2024 йилнинг январида у ердан истеъфога чиқарилганди. Унгача эса МЮ афсонаси Шимолий Американинг MLS лигасида ўйнайдиган “Ди Си Юнайтед” жамоасида ишлаган ва 2023 йил октябрь ойида ишдан бўшатилганди. Руни, шунингдек, Англиянинг Дерби Каунти клубида ҳам мураббийлик қилган.
Фаолиятини 2021 йилнинг январида якунлаган Уэйн Руни футболчи сифатида “Эвертон”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ди Си Юнайтед” клубларида ўйнаган. Англия терма жамоасида у тарихдаги иккинчи тўпурар (53 гол), ўтказилган ўйинлар сони (120) бўйича эса Питер Шилтондан (125) кейин иккинчи натижа соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)