Аввалроқ хабар берилганидек, Тошкент шаҳрида 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб маъруза қилди.
Бу йилги парламент сайлови янгиланган Конституцияга мувофиқ ўтказилган илк сайлов сифатида тарихга киргани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, бу жараён биринчи марта аралаш сайлов тизимида ўтди.
Сайловлар натижасида Қонунчилик палатасига 150 нафар депутат сайланди. Уларнинг 57 нафари аёллар, 11 нафари 35 ёшгача бўлган йигит-қизлар бўлди. Умуман, бу йил қуйи палата таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди.
Палатанинг сўнгги беш йилдаги фаолиятига баҳо берилди. Бу даврда мамлакат Конституцияси янгиланди. 130 дан ортиқ янги ва яхлит қонунлар қабул қилинди. Бу – олдинги даврга нисбатан 1,5 карра кўп.
“Дарё” фотомухбири ушбу тадбирдан фоторепортаж тайёрлади.
Тадбир олдидан тайёргарлик жараёни
Тадбир
Изоҳ (0)