• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зироат Мирзиёева — ёшларга: “Сизнинг фаоллигингиз, саъй-ҳаракатларингиз ҳаётимизни, Ер сайёраси аталмиш умумий маконимизни, албатта, ўзгартиради”

    Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева 12 ноябрь куни жорий йилнинг иқлим сиёсати ва барқарор ривожланиш соҳасидаги асосий воқеасининг қатор тадбирларида иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Саммит доирасида “Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги” мавзусида форум бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Озарбайжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўған, Қирғизистон биринчи хоними Ойгул Жапарова иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Венгрия, БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, мазкур мамлакатларнинг ёш экофаоллари қатнашди.

    Учрашув аввалида меҳмонлар мамлакатлар экофаоллари томонидан ишлаб чиқилган Индивисибле (“Бўлинмас”) бадиий инсталляцияси билан танишди бошланди. Панно қуроқ техникасида ишланган бўлиб, ундаги ҳар бир мато парчаси мамлакатлар учун ноёб бўлган ва йўқолиб бораётган ўсимликни англатади. Табиий меросни асраб-авайлашга даъват этувчи ушбу лойиҳа табиат ва инсоният бўлинмаслигини ёдга солади.

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ўз нутқида қардош Озарбайжон ҳукумати ва халқини СОР-29 юксак савияда ташкил этилгани билан табриклади, шунингдек, Ҳайдар Алиев жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган қўшма форумни шахсан қўллаб-қувватлагани учун Биринчи вице-президент, Биринчи хоним Меҳрибон Алиевага миннатдорлик билдирди.

    Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларидан ёш авлод – гўдаклар, болалар ва ўсмирлар ҳаётига катта таъсир кўрсатаётгани, уларнинг миллионлаб тенгдошлари табиий офатлардан, қурғоқчиликдан, сув ва озиқ-овқат танқислигидан ҳар куни азият чекаётгани қайд этилди.

    Фото: ЎзА
    “Бу ҳодисаларга қарши курашни ёш авлодсиз, унинг онгли ва фаол иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу нуфузли минбардан туриб, бугун Марказий Осиё ва Туркий халқлар ёшлари ҳам мана шу глобал ҳаракатнинг ажралмас қисми сифатида шаклланаётганини қайд этиш менга катта фахр бағишлайди”, деди Зироат Мирзиёева.

    Ўзбекистон биринчи хоними ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича ўз фикрлари билан бўлишди. Ёшларнинг иқлим соҳасидаги билимларини янада ошириш мақсадида маърифий тадбирлар ва “яшил” контентни кенгайтириш, ёш авлод вакиллари билан тизимли ва мунтазам “иқлим мулоқоти”ни ўрнатиш, шунингдек, фарзандларимизнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш имкониятларини экологик стартапларни рағбатлантириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали кенгайтириш шулар жумласидан.

    Фото: ЎзА
    Зироат Мирзиёева сўзининг якунида йигит-қизларга мурожаат қилиб, шундай деди: “Бугун сиз иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатнинг олдинги сафидасиз. Сизнинг қатъий шижоатингиз, янги ғоялар ва ташаббусларингиз ҳаммамизни умумий мақсад сари янада бирлаштиради. Шуни билингки, сизнинг фаоллигингиз, саъй-ҳаракатларингиз ҳаётимизни, Ер сайёраси аталмиш умумий маконимизни  албатта ўзгартиради”.

    Тадбир давомида Ўзбекистон, Венгрия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистон экофаоллари ҳукуматларни ёш авлоднинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга чақирувчи баёнот билан чиқди.

    Фото: ЎзА

    Шунингдек, ёшлар минтақавий, шу жумладан Ўзбекистонда ўтказилган экологик оромгоҳлар давомида ишлаб чиқилган иқлимга оид ташаббусларини тақдимот қилди.

    Асосий таклифлар — Халқаро маслаҳат қўмитасини тузиш, билим алмашиш, минтақавий ва миллий иқлимга оид лойиҳаларни мувофиқлаштириш учун майдон бўлиб хизмат қиладиган рақамли платформа яратиш, шунингдек, барқарор ривожланишни илгари суриш ва ёшлар ўртасида экологик саводхонликни оширишга қаратилган Young Cлимате Championс халқаро экофаоллар ҳамжамиятини ташкил этиш.

    Фото: ЎзА

    “Трансчегаравий экотизимлар” лойиҳаси трансчегаравий табиат объектлари - қўриқхоналар, дарёлар ва ҳайвонларнинг миграция йўналишларини асраш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

    Экофаоллар визуал контент, шу жумладан ВР-видеолавҳалардан иборат интерфаол ўқув харитасини намойиш этди.

    Фото: ЎзА

    Ушбу ташаббусларнинг барчаси реал ҳаётга кўчмоқда, уларни барқарор амалга ошириш учун давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш экофаоллар, тадбиркорлар, олимлар ва экспертлардан иборат Экологик кун тартиби бўйича маслаҳат қўмитаси ташкил этилди.

    Қўмита қарорларини қўллаб-қувватлаш учун Марказий Осиё мамлакатлари, Озарбайжон, Венгрия ва Туркиянинг ёшлар ишлари, экология ва таълим вазирларидан иборат нуфузли Васийлик кенгаши тузилди.

    Фото: ЎзА

    Маслаҳат қўмитаси бош қароргоҳи Тошкентда жойлашган янги Бутунжаҳон ёшлар офисида фаолият юритади. Мазкур офис ҳузурида глобал миқёсда ёшлар ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳам иш олиб боради.

    Форумнинг асосий воқеаси Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия томонидан 2024-2030 йилларда Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича халқаро стратегиянинг имзоланиши бўлди.

    Фото: ЎзА

    Ёш экофаолларнинг тавсияларига асосланган ушбу ҳужжат иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалаларида давлат органлари, таълим муассасалари, жамоат ва илмий ташкилотлар, болалар ва ёшлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик учун глобал замин яратишга қаратилган. Стратегия ёш авлоднинг экологик ташаббусларда фаол иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга, жумладан, экологик таълим ва “яшил” кўникмаларни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.

    Фото: ЎзА
    Фото: ЎзА
    12.11.2024, 19:23   Изоҳ (0)   6182
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Зироат Мирзиёева

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон, Туркия, Эрон ва Қирғизистон биринчи хонимлари Тошкентда халқаро форумда иштирок этди (фото)

    09.11.2023, 15:37

    Зироат Мирзиёева Италия президентининг қизи билан учрашув ўтказди (фото)

    11.11.2023, 13:55

    Ўзбекистоннинг биринчи хоними Ғазода ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

    16.11.2023, 08:55

    Ўзбекистоннинг биринчи хоними Қатарда халқаро инновацион саммитда иштирок этди

    30.11.2023, 00:03

    Зироат Мирзиёева Қатарда “Сидра” тиббиёт мажмуасида бўлди (фото)

    30.11.2023, 14:43

    “Юксалиш” ҳаракати илк бор Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини эълон қилди

    20.12.2023, 09:52

    Ўзбекистон биринчи хоними Пекиндаги Хитой Миллий музейига ташриф буюрди (фото)  

    24.01.2024, 20:00

    “Дарё” дайжести: 14 февралнинг энг муҳим хабарлари

    14.02.2024, 22:15

    Зироат Мирзиёева FAO бош директори ўринбосари билан учрашув ўтказди

    14.02.2024, 21:00

    Зироат Мирзиёева Фарғонадаги “Меҳрли мактаб” филиалининг ўқувчилари ва педагоглари билан учрашди

    19.04.2024, 18:05

    “Дарё” дайжести: 19 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    19.04.2024, 22:40

    Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди

    19.04.2024, 23:10

    “Болалар келажакда соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бизнинг бурчимиздир” — Зироат Мирзиёева

    05.06.2024, 19:05

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    05.06.2024, 22:15

    Ўзбекистон ва Корея биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

    14.06.2024, 22:40

    Зироат Мирзиёева ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори билан учрашув ўтказди 

    25.06.2024, 19:18

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    25.06.2024, 22:15

    Самарқандда 140 нафарга яқин ёшлар иштирокида минтақавий инклюзив IT-оромгоҳ якунланди

    27.06.2024, 16:32

    Зироат Мирзиёева Самарқандда очилган “Меҳрли мактаб” госпитал мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди

    27.06.2024, 17:30

    Зироат Мирзиёева Халқаро ёшлар экологик оромгоҳи иштирокчилари билан бирга Зарафшон миллий табиат боғига ташриф буюрди

    27.06.2024, 20:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    27.06.2024, 22:10

    Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)

    18.07.2024, 12:45

    Ўзбекистон ва Қирғизистон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

    18.07.2024, 23:10

    Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

    23.08.2024, 22:40

    Бўстонлиқ туманида ўтказилган Республика инклюзив IT оромгоҳи якунига етди

    30.08.2024, 21:41

    Зироат Мирзиёева амбулатор шароитда даволанадиган болалар учун мўлжалланган “Меҳрли мактаб”ни бориб кўрди

    30.09.2024, 21:58

    “Дарё” дайжести: 30 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

    30.09.2024, 22:45

    Зироат Мирзиёева Нукусдаги 1-сонли умумтаълим мактаби ва 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюрди (фото)

    16.10.2024, 16:45

    Зироат Мирзиёева “Ёш фермер” лойиҳаси доирасида Нукусда бўлиб ўтаётган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалида қатнашди (фото)

    16.10.2024, 17:45

    “Дарё” дайжести: 16 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    16.10.2024, 22:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Hayot Bank Тошкентда янги банк хизматлари марказини очди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    2025 йилга келиб Beepul Ўзбекистондаги фойдаланувчилар сони ва даромадини бир неча баробарга оширди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ACCA халқаро ассоциацияси аккредитациясига эга бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “Чексиз мулоқот ярим нархда” акциясини тақдим этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фуқароларга ҳурматсизлик қилгани ортидан ишдан кетган Андижон тумани собиқ ҳокими яна раҳбарлик лавозимини эгаллади

    15 январ, 12:59
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.