Арманистон футбол федерацияси вице-президенти терма жамоа учун янги мураббий излаётганини таъкидлади.
“Музокаралар оғир кечмоқда, чунки федерацияда ОАВда эълон қилинган молиявий ресурслар деярли йўқ. Биз Мишел Тер-Закариан билан учрашдик, аммо унинг талаблари жуда катта.
Жуда кўп номзодлар бор, жумладан, Рауль (“Реал Кастиля”). “Ноа”даги Руй Мота билан музокаралар олиб борилгани ҳақидаги маълумотлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дейди Армен Никогосян.
Арманистон терма жамоасининг олдинги мураббийи Александр Петраков октябрь ойининг ўрталарида истеъфога чиқарилган эди. Жамоа Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичида 4 турдан сўнг 2-ўринда бормоқда.
Рауль Гонсалес 2019 йилдан буён “Реал”нинг ёшлари жамоасини бошқариб келмоқда. Шунингдек, унинг номзоди “Реал” бош мураббийи бўлиши мумкин бўлган мутахассислар орасида ҳам эътироф этилади.
Изоҳ (0)