Америка Қўшма Штатлари Россия Федерацияси урушда фойдаланиш учун қурол-яроғ ва жиҳозларни қўлга кирита олмаслиги учун Россияга қарши санкциялар жорий қилди, дея хабар берди Politico ўз манбасига таяниб.
Унинг сўзларига кўра, иқтисодий санкциялардан мақсад Россия иқтисодиётини барбод қилиш бўлмаган.
Материалда айтилишича, Оқ уй Россиянинг мавжуд чекловларни четлаб ўтишига йўл қўймаслик учун янги санкциялар киритмоқда. Расмийнинг таъкидлашича, Россия чекловларга мослашиши ва ундан чиқиш йўлларини топиши мумкин.
“Шунинг учун биз доимий равишда бир неча ойда бир марта санкциялар пакетини жорий қилиш устида ишлаяпмиз”, деб тушунтирди у.
20 октябрь куни АҚШ Конгресси Жо Байден маъмуриятини Россия нефть саноатига қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди. 22 октябрь куни АҚШ молия вазирлиги раҳбари Жанет Йеллен Россияга қарши янги чекловлар пакетини эълон қилди. У санкциялар нимага қаратилганига аниқлик киритмади.
Изоҳ (0)