• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Турмуш ўртоғим билан тўй қилишни хоҳламаганмиз”. Собиқ адлия вазирининг қизи, актриса ва хонанда Азиза Низомова 33 ёшда (фото, видео)

    Хонанда ва актриса Азиза Низомова 21 октябрь куни 33 ёшни қаршилади. Мухлисларига ҳамиша позитив кайфиятда кўриниш берадиган ижодкор машҳур ҳуқуқшунослар оиласида туғилгани ва отаси Адлия вазири бўлганидан хабарингиз борми? Хўш, нега у санъат соҳасини танлади ва қўшиқчилик фаолиятини актрисаликка алмаштирди? Келинг, бу каби саволларга қуйида жавоб излаймиз.

    “Отам адлия вазири бўлган”

    Азиза Низомова 1991 йилнинг 21 октябрь санасида Тошкент шаҳрида дунёга келган. Отаси навоийлик ҳуқуқшунос Фарҳод Низомов, онаси Гавҳар Низомова эса наманганлик бўлиб, информатика ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Оилада уч қиз тарбияланган, уларнинг кенжаси Азиза Низомовадир. Ижодкорнинг Доно ва Барно исмли икки опаси бор. Улар ота касбини танлашган.

    Фото: Instagram

    — Ота-онам ўзлари юрист бўлишига қарамай мени доим қўллаб-қувватлашган. Бизнинг уйимизда фарзандларга нисбатан ҳеч қандай тақиқлар бўлмаган. Санъатга қизиқишим баланд бўлгани учун шу йўлдан кетганман.

    Фото: Instagram

    Отам Фарҳод Низомов жуда ҳам яхши инсон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. Ўз вақтида отам адлия вазири бўлган. Жуда ҳам кўп китоб ўқиганлар. Уйимизда ҳалигача катта кутубхона бор, дейди Азиза Низомова.

    “Семизлигимдан уялганман”

    Азиза Низомова болаликдан санъатга кириб келгани ва Асал Шодиева билан дуэт куйлаган вақтлари уни ҳақорат қилганлардан ранжигани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Муяссар опа отамнинг синглиси. Жуда ҳам яхши аёл. Ёшлигимдан уйимизга келиб, менга фортепиано чалишни ўргатардилар. Санъатга болаликдан кириб келганман, баъзан “Шаҳзода, Райҳон билан концертларда бирга саҳнага чиққанмиз”, десам ҳайрон бўлишади. У пайтлари давлат тадбирларида фаол иштирок этардик, “Тошкент” номли қўшиғимиз бор эди. Ўзи болалар 12-13 ёшда ғалати бўлиб қолишади, яъни ташқи кўриниши катта одамга ҳам болага ҳам ўхшамай қолади. Мен семизгина қиз бўлганман ва ташқи кўринишимдан уялардим. Энг ёмони у пайтда инсон анча таъсирчан бўларкан, мактаб партасига ташқи кўринишимни ёмонлаб, ҳақоратли сўзлар ёзиб кетишарди. Бундан роса йиғлардим, дейди Азиза Низомова.

    “Яккахон хонанда бўлишга шошилмаганман”

    Азиза Низомова нима учун яккахон ижрочи бўлишга интилмагани ва узоқ йиллар бек-вокалда оддий хонанда бўлиб ишлаганини қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram

    — Яккахон ижрочи бўлиш анча масъулиятли. Мен ўзимга нисбатан талабчан бўлганим учун яккахон ижод қилишга шошилмаганман. Бек-вокалда ишлаб эса тажриба орттирганман, бундан ташқари овоз доимий чархланиб туради, дейди Азиза Низомова.

    “Турмуш ўртоғим бизнес партнёрим”

    Хонанда тадбиркор инсон билан оила қурган, ҳозирда унинг Миранда исмли қизалоғи бор.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим билан тўйда танишганмиз. У дўстининг тўйига келган, мен эса ўша ресторанда қўшиқ куйлаётган эдим. Танишганимиздан 4-5 ой ўтиб турмуш қурганмиз. У киши мендан паспортда бир ёш катта, аммо ақл жиҳатдан анча етук. Бир гаплашгандаёқ кўп китоб ўқийдиган инсон экани сезилади.

    Фото: Instagram

    Турмуш ўртоғим тадбиркорлик билан шуғулланади. Айни дамда иккимиз бизнес партнёрлармиз десам ҳам бўлади. Чунки тадбиркорликда ҳеч омадим келмасди, кўнглим бўшлиги ҳамиша панд берарди. У инсон эса ҳисоб-китобга уста, тадбиркорликда кўп йўл-йўриқ ўргатади, дейди Азиза Низомова.

    “Тўйим бўлишини истамаганман”

    Азиза Низомова тўй қилиш нияти бўлгани ва бу ҳолат кўплаб шов-шувларга сабаб бўлгани ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.

    Фото: Instagram

    — Санъаткорлар ҳақида ҳамиша шов-шув бўлади. Ҳаммасига эътибор бериш ва негативлар билан ҳисоблашиш шарт эмас. Ҳар бир инсоннинг ўз принциплари ва режалари бор. Масалан, тўйим билан боғлиқ гап-сўзлар роса тарқаганди. “Иккинчи хотин экан, тўйдан аввал ҳомиладор бўлибди”, шунга ўхшаш гап сўзлар қулоғимга етиб келганди. Мен 18 ёшимда турмушга чиққаним йўқ, турмуш ўртоғим ҳам ёш бола эмасди. Биз аввалига катта тўй қилишни истамадик, никоҳдан ўтиб яшайвердик. Аммо турмуш ўртоғим кутилмаганда тўй қилайлик деб қолди, дейди Азиза Низомова.

    “Қўшиқчиликда танаффусдаман”

    Азиза Низомова кейинги пайтларда қўшиқчилик соҳасига камроқ эътибор бериб, асосан сериалларда суратга тушмоқда. Хонанда бунинг сабабини қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram

    — Хонандалик шундай касбки, доим бир оз танаффус қилиб туриш керак. Чунки ҳаддан ташқари узоқ вақт бир соҳада ишласангиз, илҳомингиз кетиб қолади. Ҳозир кўп танишларимда шундай ҳолат кузатилмоқда. Шунинг учун ҳам ижодкорлар ўзи учун танаффус олиб туриши керак.

    Фото: Instagram

    Сериалларга эса таклифлар кўп, агар маъқул келса, суратга тушаман. Чунки у ҳам ижод. Унда ҳам рол ижро этсам яйрайман, дейди Азиза Низомова. Хонанда ҳозирги кунда иккинчи бор она бўлиш арафасида турибди. 

    24.10.2024, 22:30   Изоҳ (0)   197277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Азиза Низомова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Каниза, Хонзода ва Азиза Низомова — фарзанд кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    04.08.2022, 15:30

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган Шаҳзода Матчонова, янги машинали бўлган Азиза Халилова, фарзандли бўлган Юлдуз Низомова

    09.08.2022, 22:33

    Instagram: Паризода билан юз берган кўнгилсизлик, спортчини жангга чорлаган Шоҳруххон, саёҳатга отланган Лола

    10.08.2022, 22:30

    Instagram: Қорақалпоқ ёшларига 50 млн сўм берган Юлдуз Усмонова, неварали бўлган Раъно Шодиева, телефонини қайтарганга мукофот эълон қилган Паризода

    11.08.2022, 22:16

    Instagram: Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғини кўрсатди, Азиза Низомова она бўлди, «Аристократ»чи Сарвар уйланди

    24.08.2022, 22:21

    2022 йилда ўз бахтини топиб, оила қурган ўзбекистонлик машҳурлар (фото, видео)

    31.12.2022, 12:50

    2022 йилда фарзандли бўлган шоу-бизнес вакиллари (фото)

    31.12.2022, 14:51

    “Отам — собиқ адлия вазири, Муяссар Раззоқова — аммам”. Азиза Низомова машҳур қариндошлари, даромади ва ижодидаги танаффус ҳақида

    14.11.2023, 14:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нега Америкада ўқувчиларнинг партадоши йўқ? АҚШ ва Ўзбекистондаги мактабларнинг ўзига хослиги 

    Илм-фан | 15 июл, 15:37

    Ҳаракатланаётган автомашина устида рақсга тушганларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:30

    Германия аэропортида қандолат қутиларига яширилган 1 500 та ўргимчак мусодара қилинди

    Дунё | 15 июл, 15:20

    Эрон терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

    Спорт | 15 июл, 15:15

    Медведев “Трампнинг декоратив ультиматуми” Россияга аҳамиятсиз эканини айтди

    Дунё | 15 июл, 15:10

    Тошкентдаги International меҳмонхонаси Россия компанияси бошқарувига берилади

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:00

    Халит Эргенч, Ҳанде Эрчел ва бошқа машҳур турк актёрларининг менежери нима сабабдан судланмоқда?

    Кино | 15 июл, 14:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.