Москвада ўтказилган “Нелегал-2024” операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, Россиядан икки мингдан ортиқ муҳожирлар чиқариб юборилади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Суд органлари томонидан административ материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича чет эл фуқароларини Россиядан административ тарзда чиқариб юбориш тўғрисида икки мингдан ортиқ қарор, чет эл фуқароларини депортация қилиш тўғрисида 20 та қарор чиқарилди, 12 нафар шахс депортация қилинди, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, полиция ходимлари миграция қонунчилигини 13 мингдан ортиқ бузиш ҳолатини аниқлаган. Ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича 420 та жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)