Ўзбекистонлик дастурчилар томонидан барча саволларга ўзбек тилида, бепул ва чексиз жавоблар олиш мумкин бўлган нейрон тармоқ Telegramъда ишга туширилди.
Ушбу нейрон тармоқ ҳар қандай саволларга жавоб бериш, сизга ўқиш ва ижодда ёрдам бериш, иш ва уйдаги мураккаб масалаларни ҳал қилишда кўмаклашади.
У интернетдаги ўзбек тилидаги матнлар базасида ишлайди. Демак, ўзбек сегменти қанча кўпроқ матнлар билан бойитилса, нейрон тармоқлар ҳам шунча яхшироқ ишлайди.
Ботни ишлатиб кўриш учун: @GENT_GPT_УЗ_бот
Ўзбек тилида ишлайдиган нейрон тармоқдан фойдаланувчилар сони ортиб кетиши сабаб техник носозликлар юзага келди.
Ҳозирда ушбу хатолик бартараф этилди. Нейрон тармоқдан фойдаланишингиз мумкин.
(соат 20:20 да хабар таҳрирланди)
Изоҳ (0)