• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Reuters ва CNN’дан гамбит: пулли обуна бўйича мулоҳазалар

    Ўтган ҳафтада Reuters ва CNN пулли обунани жорий этган энг сўнгги янгиликлар сайтларига айланди. Икки ташкилот ўртасида жуда кўп умумийлик бор: иккиси ҳам 1995 йилда рақамли қамровни бошлаган ва ҳозир қайси таклифлар ўқувчиларни обуна бўлишга ундаши мумкинлигини аниқлаш жараёнида.

    Уларнинг саъй-ҳаракатлари реклама даромадлари, шунингдек, ҳажмга асосланган журналистика бозори пасайган бир пайтда амалга оширилмоқда. Яқинда Pew тадқиқотига кўра, америкаликларнинг катта қисми — 86 фоизи рақамли қурилмаларидан ҳеч бўлмаганда баъзи янгиликларни олиши аниқланди. Халқаро News Media ассоциациясининг тадқиқотчиси Грег Пихота кузатганидек, ўқувчиларнинг аксарияти ўзлари истеъмол қилган янгиликлар учун пул тўламайди. Лекин кўпчилик буни маълум нарх эвазига қилишга тайёр ва глобал талаб мавжуд.

    “Дунё бўйлаб кўпгина индивидуал миллий янгиликлар брендлари ўзларининг пулли онлайн маҳсулотлари билан ўз бозорларидаги уй хўжаликларининг 1 фоиздан камига етиб боради”, деди у.

     

    Фото: iStock

    Reuters 

    Лицензиялаш бизнеси билан машҳур бўлган Reuters учун пулли обуна тўғридан-тўғри истеъмолчилар тармоғи билан ишлайдиган Reuters Professional’ни ривожлантиришга қаратилган. Reuters веб-сайти ва иловасига канадалик ташриф буюрувчилардан энди ҳафтасига бир доллар олинади. Келгуси ойларда бу жараён АҚШ ва Буюк Британияда ҳам бошланади. Охир-оқибат пулли обуна тўлиқ глобал бўлади.

    Тарифлар Reuters агентлигини йирик халқаро аудиторияга “иложи борича содда тарзда” киришини таъминлаш учун ишлаб чиқилган”, — деди Reuters Professional раҳбари Жош Лондон. — Биз дунё ҳақиқатда нима бўлаётганини билиш учун ишончли манбаларга муҳтож деб ўйлаймиз ва биз глобал ўқувчиларнинг энг кенг аудиториясини қамраб олишда давом этишимизга ишонч ҳосил қилишни хоҳлаймиз. Тўловга келсак, бу бизга аудиториямизни кенгайтириш ва рақамли тажрибамизни кучайтиришга кўмаклашади ҳамда бизнесга қайтиб сармоя киритиш учун ресурсларни беради.
    Фото: Reuters

    Reuters ўзининг рақамли аудиториясини 2021 йилда рўйхатдан ўтказишни бошлади. Шундан бери дунёнинг 240 мамлакати ва ҳудудидан ўқувчилар бу сайтни кузатиб боради. Компания ойига 45-50 миллионгача уникал ташриф буюрувчиларга эга эканлигини айтади. Янги ташаббус, Лондоннинг таъкидлашича, турли йўналишлар бўйича мавжуд таклифларни амалга ошириш учун мўлжалланган.

    У мақсадлар, жорий даромад ёки келажак режаларини ошкор қилишдан бош тортди; компания ҳали пулли обуна қатъий бўлиб қоладими ёки динамик моделга ўтадими, бир қарорга келмаган. “Биз маълумотларни кузатамиз, мослашамиз ва вазиятни ўрганиб борамиз”, деди у. Унинг фикрича, компаниянинг обрўси — Reuters ишонч рейтингларида юқори ўринни эгаллайди — ижобий натижалар ваъда қилади.

    “Биз фикр билдирмаймиз. Биз одамларга нимани ўйлаш, нимани сотиб олиш, кечки овқатга нима қилиш кераклигини айтишга ҳаракат қилмаймиз. Биз бошқа ахборот ташкилотларидан фарқли равишда фактларни етказишга қаратилган тор йўналишга эгамиз. Биз бу йўналиш жуда жозибали деб ўйлаймиз”, деди у.

    CNN

    Ташриф буюрувчилардан ойига 3,99 ёки йилига 29,99 доллар тўлашни талаб қиладиган CNN учун пулли обуна унинг бош директори Марк Томпсон ишлаб чиққан узоқ муддатли ўзгаришларнинг бир қисмидир. CNN ўз баёнотида тўловни “CNN’нинг кашшоф руҳини тиклаш” ва “келажакдаги янгиликлар тажрибасини ривожлантиришда етакчи мавқега эга бўлиш” йўлидаги ҳаракат сифатида эътироф этди.

    “Ушбу ишга тушириш CNN’нинг истеъмолчига йўналтирилган рақамли маҳсулот компаниясига айланиш йўлидаги биринчи қадамдир”, деб ёзди компаниянинг ижрочи вице-президенти Алекс Маккалум. Келгуси ойларда “биз янги маҳсулотлар ва корхоналар яратамиз, маҳсулот, муҳандислик, маълумотлар ва обуналарда янги имкониятларни ишга соламиз ва ишимизни ривожлантирамиз”, дея қўшимча қилди у.

    Фото: CNN

    Бунга CNN’нинг аналитик инфратузилмасини ривожлантириш ҳам киради, чунки компания сайтга кириш учун рўйхатдан ўтганларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб боради.

    Ўз ҳисобига кўра, CNN веб-сайти ва иловаси ойига 150 миллион уникал ташриф буюрувчиларга эга. Телевизион томошабинлар сони камайгани сабабли, ушбу аудиториядан фойдаланишни бошлаш умидида. Сўнгги тўрт йил ичида кабел абонентлари сони учдан бирига камайди; рейтинглар пасайган; бу йил биринчи марта реклама берувчилар рақамли видео платформалар ва чакана оммавий ахборот воситаларига телевидениедан кўра кўпроқ пул сарфлашлари прогноз қилинмоқда. CNN кабел томошабинларининг ўртача ёши олтмиш етти; кўпчилик ёшлар янгиликларни бошқа воситалар орқали олишади. 2020 ва 2023 йиллар оралиғида CNN даромади тахминан бир миллиард доллардан 892 миллион долларгача камайди.

    CNN ўзининг рақамли стратегияси сабр-тоқатни талаб қилишини тушунмоқда. Ўтган йилнинг шу вақтида тармоқ бошқарувини ўз зиммасига олган Томпсон аввалроқ New York Times газетасининг рақамли қайта кўриб чиқилишини назорат қилган ва у ерда бош директор сифатида нафақага чиққан. New York Times рақамли даромадни икки баравар ошириш мақсадида 2011 йил март ойида пулли обуна жорий қилди. Ўн йил давомида компания ушбу мақсадга эришди. Аммо Times — бу оилавий дўкон; Молиявий муаммоларга эга бўлган Warner Bros.Discovery компаниясига тегишли CNN натижаларни тезроқ кўрсатиши керак бўлиши мумкин.

    Марк Томпсон келиши билан CNN ходимларига “янги инқилоб”ни ваъда қилди ва ўшандан бери раҳбарлар “CNN’ни вертикал мобил йўналтирилган формат учун қайта кашф қилиш” режаларини муҳокама қилишди. Бу саъй-ҳаракатларни МакКаллум назорат қилади. У Times’да Томпсон қўл остида ишлаган ва тармоқнинг олдинги раҳбарлигида ишлаб чиқилган обуна оқими хизмати CNN+ нинг бош менежери бўлган.

    CNN матбуот котиби Эмили Куннинг таъкидлашича, пулли обуна ташкил қилган юқоридаги иккита компанияни солиштирмаслик керак. “CNN+ буюртма асосида ишлаб чиқарилган янги стриминг хизмати бўлиб, бошланғич аудиторияси нолга тенг. “Унда пулли обуна аудиторияси учун яратилган махсус видео контент ва шоулар мавжуд эди”, деди у. “CNN.com сайтига обуна бўлиш — бу ҳар куни миллионлаб одамларга хизмат кўрсатадиган веб-сайтимиздан фойдаланиш ва бизнинг аввалдан мавжуд бўлган репортажларимизни томоша қилиш имконини беради”.

    4 октябрь, жума куни CNN ўзининг бош саҳифасида кўрсатилган обуначилар учун биринчи эксклюзив контентини чиқарди: сиёсий кампанияларда эркаклар ролини ўрганувчи қисқа ҳужжатли фильм (“Flash Docs”). 2022 йилда CNN+ телеканалининг бир қисми сифатида қисқа, замонавий ва долзарб поп-маданият ҳикояларини тайёрлаш учун ташкил этилган “Flash Docs” бўлими ўн дақиқадан камроқ ҳужжатли фильмлар сериясини ишлаб чиқади. Обуначилар ҳам камроқ рекламаларни кўришади. Тўлов тизими ҳамма нарсага тааллуқли бўлмайди. CNN тайёрлайдиган вертикал видеолар ҳамма учун бепул бўлади.

    Фото: Маrkets

    Пойнтер институтининг медиа-бизнес таҳлилчиси Рик Эдмондс айтганидек, ўз телефонларига кўпроқ боғланган ёшлар янгиликларга унчалик қизиқмайди, лекин улар бунинг учун пул тўлашга кўпроқ тайёр. “Улар ўйин-кулги учун пул тўлаш керак бўлган дунёда яшайдилар. Шунинг учун уларга пулли обуна ғайритабиий туюлмайди”, деди у.

    Оксфорд университети қошидаги Reuters институти томонидан ҳар йили янгиликлар истеъмолчилари ўртасида ўтказган сўровнома таҳлилига кўра, АҚШнинг онлайн пулли янгиликлар бозори аввалгисидан икки баравар кўпроқ ўсиши мумкин. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, истеъмолчиларнинг пулли платформаларга ўртача кириши 3,5 баравар кўпайган.

    “Менимча, онлайн янгиликларга обуна бўлишнинг чегараси йўқ”, дейди Пихота. “Тасаввур қилинг, сиз Нью Йорк марказидаги Оne World Trade осмонўпар биноси олдида турибсиз. Аксарият янгиликлар брендлари бу бинонинг фақат биринчи қаватига етиб борган, юзинчи қават эса булутлар ичида узоқда қолмоқда”.

    Аввалроқ «Daryo.uz» сайтида ҳам айрим мақолаларни ўқиш пулли бўлганини хабар қилган эдик.

    Чунки профессионал журналистлар жамоасини тузиш, сифатли контент яратиш, ўқувчилар талабига муносиб жавоб бериш, албатта, ўзига хос маблағни талаб этади.

    «Daryo» сайти обуначилар талабидан келиб чиқиб хабар ва мақолалар сифатини ошириш учун изланишда давом этади.

    10.10.2024, 12:30   Изоҳ (0)   2194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #CNN#Reuters

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин рус элитасини қўрқитиш учун Пригожиндан фойдаланмоқда — CNN

    11.01.2023, 23:21

    Россия Қозоғистондан санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам сўрамоқда — Reuters

    18.03.2023, 00:05

    АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ҳибсга олинди — CNN

    04.04.2023, 22:43

    Эрон зилзиладан кейин Сурияга ёрдам баҳонасида қуроллар етказиб берган – Reuters

    12.04.2023, 23:50

    АҚШ разведкаси Пригожиннинг исён режаларини олдиндан билган — CNN 

    27.06.2023, 23:50

    Эрон Россияга дрон заводини қуришда ёрдам бермоқда — CNN

    26.07.2023, 10:26

    Сўровномада қатнашган америкаликларнинг ярмидан кўпи Украинага янги ёрдам пакети ажратилишига қарши —  CNN

    05.08.2023, 16:45

    CNN Қрим кўпригига денгиз дронларининг ҳужуми акс этган видеони намойиш қилди (видео)

    16.08.2023, 14:00

    Ғарбий Африка давлатлари Нигерга бостириб кириш санасини келишиб олди — Reuters

    19.08.2023, 09:54

    Reuters: Си Цзиньпиннинг Ҳиндистондаги G20 форумида иштирок этмаслиги — хавотирли тенденция

    06.09.2023, 20:15

    CNN Маск ўтган йили Украинанинг Россия флотига ҳужумини тўхтатиш учун Қрим яқинидаги Starlink’ни ўчириб қўйгани ҳақида хабар берди. Маск нима бўлганини тушунтирди

    08.09.2023, 15:23

    CNN: Украинада Россия томонидан йўқ қилинган юзлаб ҳарбий техникалар сохта бўлиб чиқди

    12.09.2023, 15:47

    Америкалик миллиардер Трамп сайловларда қатнашмаслиги учун унга пул тўлашга тайёр бўлган — Reuters

    02.10.2023, 20:35

    Исроилга ҳужумни режалаштириш учун ҲАМАС икки йил давомида симли телефонлардан фойдаланган — CNN

    25.10.2023, 16:22

    Исроил ва Ғазо сектори чегараси яқинида артиллерия ҳаракат қилмоқда — CNN

    27.10.2023, 22:45

     БАА Ғазодаги урушга қарамай Исроил билан муносабатларни сақлаб қолиш ниятида — Reuters

    11.11.2023, 22:35

    АҚШ ядровий уруш учун “қиёмат куни самолётлари” флотини яратади — Reuters

    03.12.2023, 19:46

    АҚШ разведкаси Оқ уйдан йўқолган Россияга оид разведка маълумотлари бўлган папкани қидирмоқда — CNN

    15.12.2023, 22:15

    Исроил ҲАМАСга қарши уруш режасини ўзгартиради — CNN

    07.01.2024, 23:55

    АҚШ разведкаси Украинадаги уруш камида яна икки йил давом этади деб ҳисобламоқда — CNN

    19.01.2024, 21:05

    Зеленский ҳафта охиригача Залужнийни ишдан бўшатади — CNN

    01.02.2024, 17:20

    Россия Шимолий Кореядан сотиб олган ракеталар қисмлари АҚШ ва Европада ишлаб чиқарилган — CNN

    20.02.2024, 19:56

    ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди — Reuters

    29.03.2024, 09:53

    Агар Трамп сайловда ғалаба қозонса, Украина ва Россия ўртасида музокаралар ташкил қилишни бошлайди —  CNN

    11.04.2024, 21:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.