Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган ўйин 26 сентябрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.
“Динамо” “Сурхон”га қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Самақандликлар таркибида Анваржон Ҳожимирзаев, Ҳислат Ҳалилов ва Салим Мустафоевлар гол муаллифига айланди. Қайд этиб ўтиш жоиз, “Сурхон” таркибида Достонбек Турсунов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
“Навбаҳор” эса “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушди. Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлим бошида жиззахликлар футболчиси Владимир Йовович ҳисобни очди. 51-дақиқада эса Йововичнинг ўзи иккинчи голга муаллифлик қилди. 69-дақиқада Йовович ҳет-трик қайд этди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Сўғдиёна” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бугунги баҳслардан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:
Суперлига
20-тур
26 сентябрь, пайшанба
“Динамо” – “Сурхон” 3:0
Голлар: Анваржон Ҳожимирзаев, 55 (1:0), Ҳислат Ҳалилов, 81 (2:0), Салим Мустафоев, 90+1 (3:0).
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” 0:3
Голлар: Владимир Йовович, 49, (0:1), Владимир Йовович, 51 (0:2), Владимир Йовович, 69 (0:3).
Изоҳ (0)