АҚШ Украина урушда ғалаба қозонмагунча уни қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Жо Байден БМТ Бош ассамблеясининг АҚШда бўлиб ўтган 79-сессиясидаги нутқи чоғида айтиб ўтди.
Унинг фикрича, Россия НАТОни заифлаштиришга уринмоқда. “Бироқ НАТО ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ”, деди АҚШ президенти.
Нутқи давомида Байден Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш вақти келганини таъкидлади. “Дипломатик ечимнинг ҳали ҳам имкони бор”, деди у.
АҚШ президенти, шунингдек, Оқ уй Эрон ядро қуролини яратиш ва ундан фойдаланишига йўл қўймаслигини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)