Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 361,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, туманда фаолият юритувчи “К.А.” хусусий корхонаси раҳбари ва бошқалар корхонанинг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ўрнатилган электр ҳисоблагични ечиб олиб, жами 361,9 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.
Изоҳ (0)