Исроил армияси Ғазо шарқидаги тинч аҳоли томонидан бошпана сифатида фойдаланилаётган Ал-Зейтун мактабига ҳаво ҳужуми уюштирди.
Аl-Jazira телеканалига кўра, ҳодиса оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган. Исроил армияси Ғазо шарқида ҳеч қандай операция ҳақида хабар бермаган.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлиги матбуот котиби Маҳмуд Бассалнинг маълум қилишича, қурбонлар рўйхатида саккиз нафар бола бор, ярадорларнинг аксарияти болалар ва аёллардир. Унинг таъкидлашича, “минглаб қочқинлар” мазкур мактабдан бошпана излаган.
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, сўнгги 72 соат ичида Исроилнинг анклавга ҳужуми оқибатида камида 119 нафар киши ҳалок бўлган ва яна 209 нафар киши жароҳатланган. Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 41 391 кишига етган, 95 760 нафари жароҳатланган.
Изоҳ (0)