Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида 21 сентябрь – шанба куни баъзи жойларда бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда ўртача тезликгача эсади, 21—22 сентябрда айрим ҳудудларда 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Тошкентда 20—21 сентябрь кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 22 сентябрда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 28-31 даража бўлади.
Изоҳ (0)