Хитой Тайван мустақиллиги тарафдори бўлган провокациялар ва ташқи аралашувларга қарши туриш учун яхши позицияга эга, дея Хитой давлат кенгашининг Тайван ишлари бўйича бошқармаси матбуот котиби Чен Бинхуа хабар берди.
Аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин Тайванга қурол-яроғ сотган тўққизта АҚШ компанияларига санкция қўллаганини хабар қилган эди. Санкция чоралари 2024 йил 18 сентябрдан кучга кирган.
“Биз Қўшма Штатлардан Тайванни қуроллантиришни зудлик билан тўхтатишни, зудлик билан тайванпараст сепаратист кучларга нотўғри сигналлар юборишга чек қўйишни ва Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслик бўйича ўз мажбуриятини бажариш учун аниқ чоралар кўришни сўраймиз”, деди Чен Бинхуа.
Унинг таъкидлашича, “Тайван мустақиллиги Тайван бўғозидаги тинчлик билан мос келмайди, бу мазкур ҳудуддаги тинчлик ва барқарорликка энг катта таҳдид ҳамда Осиё—Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорлик учун тартибсизликнинг асосий манбайи”дир.
“Бизда Тайван мустақиллиги ва ташқи аралашувни қўллаб-қувватловчи провокацияларга қаршилик кўрсатиш учун мустаҳкам ирода, тўлиқ ишонч ва етарли имкониятлар мавжуд”, дея қўшимча қилган у.
Тайван атрофидаги вазият 2022 йил август ойи бошида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ўша пайтдаги спикери Ненси Пелоси оролга ташриф буюрганидан кейин сезиларли даражада ёмонлашган. Оролни ўз вилоятларидан бири деб билган Хитой Пелосининг ташрифини АҚШнинг Тайван сепаратизмини қўллаб-қувватлаши сифатида қоралаган ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказган.
Изоҳ (0)