• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида нега яна техноген ҳодиса юз бергани сабаби очиқланди

    Бойсун тумани, “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор А.Қўлдошев иштирокида 17 сентябрь куни конда юз берган техноген ҳодиса юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    Унда 17 сентябрь куни соат 16:00 ларда Бойсун туманидаги “Кофрун” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сулфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилганлиги айтилди.

    Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган. 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Кечанинг ўзида уларнинг 10 нафарига уйига жавоб берилган. 

    1 сентябрь куни соат 15:17 да “М-25” конидаги 604-сонли қудуқда бурғилаш ишларини олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида водород сулфид гази чиқиши кузатилганди. Ушбу техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича республика даражасидаги вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат тезкор штаб тузилиб, унинг назорати остида ҳодиса оқибатларини режали бартараф этиш ишлари амалга оширилди. Натижада 15 сентябрь куни қудуқ герметикланган ҳамда табиий газнинг сизиб чиқиш ҳолати тўлиқ сўндирилганди. 

    Айни пайтда бу ерга тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда. 

    Брифинг иштирокчиларнинг “Нега бу ҳодиса яна такрорланди?” дея берган саволига Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов бу мазкур коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини айтди. 

    Хусусан, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони маъмурий жиҳатдан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ҳудудида, Бойсун шаҳридан 20 километр жануби-шарқда жойлашган.

    Географик жиҳатдан ҳудуд тоғолди-адир рельефидир. Рельефнинг мутлақ баландлиги денгиз сатҳидан 1000 метрни ташкил этади. 

    “М-25” (“Гажак”) кони биринчи марта 1933 йилда геологик тадқиқот йўли билан аниқланган ва 1938 йилда тайёрланган. 1941 йилда бу ерда биринчи қидирув қудуғи бурғиланган.

    1974 йилда 5-сонли қудуқни синовдан ўтказишда қуйи бўр қатламларидан газнинг саноат оқимлари олинган. Худди шу йили тузилма кон тоифасига киритилган.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кон захираси 40 млрд м/кубни ташкил этган. 2006 – 2008 йилларда Малайзиянинг “PETRONAS” компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” МХК билан имзоланган қўшма ўрганиш тўғрисидаги битим доирасида “Гажак” майдонида 3D сейсмик қидирув ишлари олиб борилди ва битта қудуқ синовдан ўтказилди. 

    Компаниянинг лойиҳага киритган тўғридан тўғри инвестициялари умумий миқдори 102 миллион долларни ташкил этди. Компаниянинг инвестиция сиёсатидаги ўзгаришлар ва энг асосийси, “Гажак” конини ўзлаштиришнинг мураккаблиги туфайли компания лойиҳадан чиқди. 

    “М-25” кони қуйидаги тоифаларга киради: 

    • геологик тузилишига кўра – жуда мураккаб кон-геологик шароитлар; 

    Мураккаб геологик тузилиш кўп сонли структуравий бузилишларнинг мавжудлиги, филтрация-сиғим хусусиятларининг катта хилма-хиллиги билан боғлиқ. Бу ерда самарали қазиб олиш учун бутасимон бурғилаш усулидан фойдаланиш талаб этилади. Қия йўналишдаги қудуқларни қуриш 1200 м гача. 

    • захираларнинг ажратиб олиниши – қийин ажратиб олинадиган захиралар; 

    Маълумот учун. ГКЗда тасдиқланган бошланғич захиралар 108,6 млрд м/кубни ташкил этади. Шу билан бирга, қазиб олиш даврида (30 йил) тўпланган газ қазиб олиниши кутилмоқда – 81,2 млрд м/куб ва қазиб олиш коэффициенти – 0,77. 

    Табиий газ таркиби ва қатламнинг тавсифи: 

    • юқори олтингугуртли газ (олтингугурт миқдори 7 фоизгача);
    • юқори карбонат ангидрид гази (таркибида карбонат ангидрид гази 12 фоизгача);
    • кондаги аномал юқори қатлам босими 65 МPа;
    • кесими бўйича юқори ҳарорат 150 даражагача етади; 

    Маълумот учун. Муборак ҳудудидаги конларда олтингугурт (H2S) миқдори – 3,8 фоиз, карбонат ангидрид гази (СО2) миқдори 4,61 фоизгача.

    Устюрт ҳудудидаги конларда олтингугурт (H2S) миқдори – 0 фоиз, карбонат ангидрид гази (CO2) миқдори 1,31 фоизгача. 

    Шўртан ҳудудидаги конларда олтингугурт (H2S) миқдори – 0,07 фоиз, карбонат ангидрид гази (CO2) миқдори 2,9 фоизгача. 

    Газли ҳудудидаги конларда олтингугурт (H2S) миқдори – 0,72 фоиз, карбонат ангидрид гази (CO2) миқдори 3,1 фоизгача. 

    Ушбу шароитлар юқори босим, ҳарорат, водород сулфидга чидамлиликни таъминлайдиган ускуналар, материаллар, кимёвий реагентлар, технологияларга алоҳида талабларни қўяди ва углеводородли агрессияга қарши, бурғилаш эритмасининг юқори зичликларида ишлаш – 2,30 г/см кубгача бўлади. Ёрилган, кучли (600 м гача) юқори қатлам босимига эга бўлган коллектор бурғилаш эритмаларини бошқаришда алоҳида ёндашувни талаб қилади. Коннинг мураккаб геомеханикаси туфайли бурғилаш эритмаларининг, шу жумладан, углерод асосли эритмаларнинг алоҳида хусусиятлари зарур. 

    Бундан ташқари, мақсадли горизонтларнинг қатлам шароитлари – термобарик шароитлар ва қатлам флюидидаги карбонат ангидрид ва водород сулфид миқдори – юқори босим остида агрессив юқори ҳароратли кислотали муҳитда ишлай оладиган коррозияга чидамли CRA (никель-хром-молибден) қотишмасидан тайёрланган қимматбаҳо эксплуатация ускуналари ва материалларини моддий жиҳатдан бажариш зарурлигини белгилайди. Буни ўз навбатида лойиҳанинг халқаро техник маслаҳатчилари (Halliburton, Schlumberger, Baker Hughes, Weatherford ва бошқалар) тасдиқладилар. 

    Шунингдек, қудуқларни синаш жараёнида насос-компрессор қувурларида (NКQ) олтингугуртнинг чўкиши кузатилади, уларни бартараф этиш учун олтингугурт тиқинларини эритишга қодир бўлган кимёвий реагентларни ҳайдаш керак. 

    Ҳисоблашлар шуни кўрсатадики, газ таркибида олтингугурт бўлганда 0,7 г/м куб 10 фоиз олтингугурт қувурлар юзасида тўпланади кунига 283 минг м/куб қудуқда 20 кг атрофида олтингугурт чўкади. Оператор томонидан тажриба-саноат ишлари олиб борилди. Унда турли хил реагентлар синовдан ўтказилиб, НҚҚда олтингугурт тиқинларини бартараф этиш учун кимёвий реагентларни танлаш бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилди ва дастлаб “MИРРИКО” (РФ) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Аtren B-solv эритмаси танланди. 

    Қудуқ стволида чўкиндиларга қарши курашиш учун конни ишлатиш лойиҳаси (QЕЕ)да қуйидаги режа-тадбирлар назарда тутилади: 

    комбинацияланган усул билан (механик ёки кимёвий) олтингугурт чўкиндиларини олиб ташлаш қудуқларни бир йилда 30 кунга қўшимча мажбурий тўхтатишга. Қудуқда бошқа операцияларни ҳисобга олган ҳолда тўхташларнинг умумий вақти йилига 55 кунни ташкил этиши мумкин. 

    2017 йилдан Surhan Gas Chemical Operating Company Оператор сифатида “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (“Гажак”) конида ва “Ўзбекистон мустақиллиги” инвестиция блокида маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида нефть-газ операцияларини амалга оширишни бошлади. 

    Геология қидирув ишлари доирасида 160 квадрат километр ҳудудда 3D, 492 погон километр ҳудудда эса 2D услубида сейсмик тадқиқот ишлари амалга оширилди.

    Жами 23 та қудуқда бурғилаш, 10 та қудуқда синов ишлари якунланган.

    Ҳозирги вақтда 4 270 нафардан ортиқ қурувчилар ва 517 та қурилиш техникаси жалб қилинган.

    18.09.2024, 21:49   Изоҳ (0)   31478
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида заҳарли газ чиқиши тўхтатилди

    15.09.2024, 21:52

    “Воқеа оқибатида икки нафар шахс вафот этган, яна тан жароҳати олганлар ҳам бор” — Бойсундаги конда юз берган ҳолат юзасидан ахборот берилди

    18.09.2024, 13:52

    Бойсундаги газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

    18.09.2024, 16:31

    “Болам мени Россияга ишлагани кетган деб билади” — озодликдан маҳрум этилган она ҳикояси (видео) 

    18.09.2024, 21:30

    “У бизга Россияга босим ўтказишни таклиф қилди” — Германия канцлерининг Марказий Осиёдаги мақсадлари ҳақида эксперт билан суҳбат 

    18.09.2024, 21:00

    Тошкентда 10 дан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгаради  

    18.09.2024, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси ошди

    Ўзбекистон | 20 май, 16:11

    АҚШ Хиросимага ташланган бомбадан 24 баравар кучли бомба яратди (фото)

    Дунё | 20 май, 16:05

    Ўзбекистон ва Венгрия транспорт ва йўл инфратузилмаси, фармацевтика каби йўналишларда янги лойиҳаларни амалга оширади

    Ўзбекистон | 20 май, 15:50

    “Барселона”да катта “тозалаш”: ёзда камида 6 футболчи жамоани тарк этади

    Спорт | 20 май, 15:40

    Салвадорда президентни танқид қилган адвокат ҳибсга олинди

    Дунё | 20 май, 15:40

    2025 йилда премераси кутилаётган 6 та янги сериал

    Кино | 20 май, 15:30

    Ҳиндистон Покистонга жосуслик қилишда айблаб 11 кишини ҳибсга олди

    Дунё | 20 май, 15:20

    Ўзбекистонда МИБ ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 20 май, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.