Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Самарқанд шаҳри аэропортида Германия ҳукумати раҳбарини Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Саммитнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар ва икки мамлакат етакчиларининг ишбилармонлар билан учрашуви ўтказилиши, шунингдек, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)