Европа Иттифоқи (ЕИ) Россияни қўллаб-қувватлагани учун Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш ниятида. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Боррел маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, чекловлар авиация соҳасига, шунингдек, дрон ва баллистик ракеталарни яратиш дастурлари иштирокчиларига таъсир қилади.
Боррел ўзининг “Х” ижтимоий тармоғидаги аккаунтида Европа Иттифоқи Эронда ишлаб чиқарилган баллистик ракеталарнинг Россияга узатилишини кескин қоралашини маълум қилди.
“Биз Эроннинг баллистик ракета ва дронлар ишлаб чиқариш бўйича дастурларига қарши зудлик билан янги чоралар кўрамиз”, деди у.
Аввалроқ Европа иттифоқи Россиядаги 2 мингдан ортиқ шахс ва ташкилотларга нисбатан санкцияларни келаси йилнинг 15 мартигача узайтиргани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Европа иттифоқининг мазкур санкциялари 2014 йилдан бери амал қилади.
Изоҳ (0)