Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида тадбиркорга 10 минг доллар эвазига турар жой биносини қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро С.О. “Х.Т.” МЧЖ томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳрида қурилаётган спорт мактаби биносининг юқори қаватига турар жой биносини қуришга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида рухсатнома олиб бериши эвазига 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)