Франция пойтахти Париж шаҳрида 2024 йилги Паралимпия ўйинларида қатнашган Конго терма жамоаси икки вакилининг ғойиб бўлгани бўйича тергов бошланди.
Гап найза улоқтирувчи Мирей Нганга, спринтер Грэйс Муамбака, шунингдек, унинг йўлбошчиси ҳақида кетмоқда. Конго делегацияси раҳбарининг сўзларига кўра, спортчилар Паралимпия қишлоғида охирги марта 5 сентябрь куни кўриниш берган. Шундан сўнг спортчилар алоқага чиқмаган.
Паралимпия ўйинлари 8 сентябрь куни якунига етди.
Эслатиб ўтамиз, Нганга Паралимпия ўйинлари очилишида миллий терма жамоа байроқдори бўлган эди. Спортчининг ҳаракати чекланган ва у ногиронлар аравачасидан фойдаланади. Муамбакда кўриш билан боғлиқ муаммо бор.
Айни дамда прокуратура паралимпиячиларнинг ғойиб бўлганини текширмоқда. Турли версиялар кўриб чиқилмоқда, жумладан, расмийлар спортчиларнинг қочиши аввалдан режалаштириганини истисно қилмаяпти.
Изоҳ (0)