Венгриянинг Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 11 сентябрь, чоршанба куни старт олади.
197 нафар эркаклар, 184 нафар аёллар жамоалари иштирок этаётган мазкур олимпиадада Ўзбекистон шахматчилар жамоаси ҳар икки гуруҳда мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Турнир швейсарча форматда 11 тур давом этади.
Ўзбекистон шахмат эркаклар терма жамоасида Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов иштирок этмоқда.
Қизлар терма жамоасида эса Афруза Ҳамдамова, Нилуфар Ёқуббаева, Умида Омонова, Маржона Маликова ва Нодира Нодиржонова қатнашади.
Мусобақа 22 сентябрь кунига қадар давом этади. Вақт назорати : Классик. Ҳар бир ўйин бошида ўйинчиларга 40 та юриш учун 90 дақиқа, 41-юришдан ўйин охиригача эса қўшимча 30 дақиқа берилади ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади. Турнир швейсарча форматда 11 тур давом этади.
Изоҳ (0)