Ўзбекистон чемпионатида август ойининг энг яхши ўйинчиси, мураббийи ҳамда энг чиройли голи аниқланди. Барча совринлар чемпионат пешқадами “Насаф” клуби аъзоларига насиб этди.
Август ойида 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган Рўзиқул Бердиев энг яхши мураббий, 4 ўйинда ҳам тўп ўтказмаган дарвозабон Абдувоҳид Неъматов энг яхши футболчи деб топилди.
Қарши клуби ҳужумчиси Ойбек Бозоров урган гол ойнинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди.
Изоҳ (0)