Пентагон 2022 йилдан бери ракета ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 5,3 миллиард доллар сарфлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.
Ҳисоботга кўра, АҚШ бу маблағларни ўқ-дорилар ёки унинг таркибий қисмларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун сарфлаган. Шу билан бирга, 2022 йилда мамлакатда ойига 14,4 минг 155 мм калибрли снарядлар, бешта HIMARS ракета тизими ва 21 та Patriot ракета мажмуаси ишлаб чиқарилган. Ҳозирга келиб АҚШ ойига 40 мингта 155 мм калибрли снаряд, 8 та HIMARS ракета тизими ва 42 та Patriot ракета мажмуасини ишлаб чиқармоқда.
Бир кун олдин АҚШ маъмурияти Украинага 250 миллион доллар миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди, унга RIM-7 зенит-ракеталари, HIMARS ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, 155 мм ва 105 мм артиллерия снарядлари, портатив ҳаво мудофаа тизимлари, Javelin танкка қарши ракета тизимлари ва АТ-4, Bradley пиёда жанговар машиналари ва бошқа қуроллар киради.
Изоҳ (0)