Украина Курск вилоятидаги операция ёрдамида Россиянинг янги ҳужумини олдини олмоқчи эди. Украина армиясининг бундай ҳаракатлари Суми вилояти аҳолисини ҳимоя қилишга қаратилган. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский CNN’га берган интервьюсида маълум қилди.
Генералнинг сўзларига кўра, Курск вилоятидаги асосий операциялар қуйидагилардан иборат:
- Россиянинг Курск вилоятидан янги ҳужум учун трамплин сифатида фойдаланишига йўл қўймаслик;
- рус қўшинларини бошқа йўналишлардан чалғитиш;
- хавфсизлик зонасини яратиш ва фуқаролик объектлари ўққа тутилишнинг олдини олиш;
- рус ҳарбийларини қўлга олиш;
- Украина қўшинлари ва бутун халқнинг руҳиятини кўтариш.
Шунингдек, Сирский Украина Қуролли кучларининг операцияси Россияни Курск вилоятига ўн минглаб ҳарбийларини юборишга мажбур қилганини эслатди. Улар орасида Россиянинг энг яхши ҳаво-десант кучлари бўлинмалари жангчилари бор.
Украина президенти Владимир Зеленскийга кўра, Курск вилоятидаги бир ойлик операцияси давомида Россиянинг 6 минг аскари ҳалок ва ярадор бўлди. Армия юздан ортиқ аҳоли пунктларини ўз ичига олган 1300 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд устидан назорат ўрнатди.
Изоҳ (0)