Тошкент шаҳридаги мактабда ичимлик суви исроф бўлгани учун директор ўринбосари жаримага тортилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, Юнусобод туманидаги 58-сонли умумтаълим мактаби директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Б.С.нинг эътиборсизлиги туфайли мактаб ҳовлисида ичимлик суви исроф қилинган.
Натижада Қурилиш ва коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан Б.С.га нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланиб, жарима ундирилди.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятидаги мактаблардан бирида ходимлар ўзини солиқ инспекциясидан келганини айтиб, ўқувчиларга солиқ тўлаш бўйича тушунтириш бергани акс этган видеолавҳалар тарқалганди. Солиқ қўмитасининг баёнотида таъкидланишича, давлат солиқ хизмати органлари мактабда бўлган ҳолатни ноўрин хатти-ҳаракат деб ҳисоблайди ва кескин қоралайди. Камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Изоҳ (0)